Soyaki
Сояки, Замбилбош — халқ селексиясида яратилган хўраки ва винобоп узум нави. Тошкент вилояти Паркент туманида кўп экилади. Тупи кучли ўсади, барги йирик, уч бўлмали, бет томони ялтироқ, силлиқ. Гули икки жинсли. Узум боши ҳавол, сершингил, икки ёни бўртиб чиққан, 700—800 г (3—4 кг гача боради). Ғужуми ўртача, думалоқ, энибўйи 18—19 мм, қуёшга қараган томони сарғимтир, оч яшил, пўсти юпқа, эти сувли. Таркибида 20— 22% қанд, 6—7 г/л кислота бор. Ҳосили фаол ҳарорат йиғиндиси 3100° да 150 кунда, август охири — сентабр ўрталарида тўлиқ пишади. Ҳосилдорлиги 150—160 с/га. Энг юқори ҳосилдорлиги 234 с/га. Узуми янгилигида истеъмол қилинади, оқ мусалласлар, шампан винолари тайёрланади; узум бошларини осиб, қиш фаслигача сакдаш мумкин.
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |