Хато: блок «Қўшимча» андоза Геокарда йўқ.

Соймалитош расмлари
қирғизча: Саймалуу-Таш
МамлакатQirgʻiziston Қирғизистон
Яқинидаги шаҳарқаэре
Майдон320
Ташкил топган санаси2 001
Soymalitosh rasmlari (Qirgʻiziston)

Соймалитош расмлари (қирғизча: Саймалуу-Таш) - Фарғона тог тизмасининг Кўгарт довони яқини (Қирғизистон ҳудуди)даги қоятошларга ишланган тасвирлар. 1902 йилда топограф Н. Хлудов топган. Дастлаб И. Пославский, кейинроқ Б. Зима, А. Бернштам, Ю. Голяндухин ва бошқа томонидан ўрганилган. Соймалитош расмларининг умумий сони 10—12 мингдан ортиқ бўлиб, бу ерда энг кўп қоятош расмлари тўпланган. Соймалитош расмлари турли даврларда яратилган: мил. ав. 3минг йилликда, яна бир қисми мил. ав. 1минг йилликнинг 2-ярмида ишланган; мил. 1—ВИИИ асрлар ва ундан кейинги даврларга мансуб расмлар ҳам учрайди. Соймалитош расмлари қаттиқ буюм, тош билан урибўйиб соя, оддий чизиқлар, нарсалар шакли ва нақшдор услубда ишланган. Ёввойи буқа, от, ит, тоғ эчкиси, арҳар, қоплон, қуёш тасвири, чайла, ўқёй ва бошқа бор; ер ҳайдаш, рақс лавҳалари, қандайдир диний маросимларни бажараётган кишиларнинг тасвирлари ҳам учрайди. Санъат обидаси бўлган Соймалитош расмлари Ўрта Осиё халқлари тарихи, ҳаёти, урфодатлари ва бошқаларни ўрганишда қимматли манбадир.