SpaceX CRS-16
СпаcеХ CРС-16 (шунингдек, СпХ-16 номи билан ҳам танилган) НАСА билан Cоммерcиал Cреw Програм (CРС) шартномаси доирасида Халқаро Космик Станциясини қайта таъминлаш дастурида СпаcеХнинг Драгон автоматик юк кемасининг ўн олтинчи парвозидир.
| САТCАТ но. | эдит@энд |
|---|---|
Илгари СпаcеХ CРС-10 миссиясида фойдаланилган космик кеманинг қайта парвози[2].
Парвоз
Парвоз 2018-йил 5-декабрда УТC соат 18:16 да бўлиб ўтди[3]. Фалcон 9 ракета таҳувчисининг қайта фойдаланиш мумкин бўлган биринчи босқичи Флорида штатидаги Канаверал бурнига қўниши керак эди, бироқ қирғоқ яқинида Атлантика океанига чўкиб кетди.[4]
Яқинлашиш ва туташтириш
2018-йил 8-декабр куни Папуа-Янги Гвинея шимолида Тинч океани узра ХКС-57 экспедицияси қўмондони Александр Герст ва борт муҳандиси Серена Ауñон УТC соат 12:21 да Канадарм механик манипулятори ёрдамида юк кемани ушлаб олишди[5]. Кейин, УТC 15:36 да, ердан назорат остида, юк кема Ҳармонй модулига муваффақиятли ўрнатилди[6].
Фойдали юк
Драгон Халқаро Космик Станцияга 2573 кг фойдали юк етказади.
Герметик бўлинмада 1598 кг (қадоқлар билан бирга) етказиб берилади, шу жумладан[2]:
Экипаж учун озиқ-овқат ва буюмлар — 304 кг
Илмий тадқиқот учун материаллар — 1037 кг
Очиқ космосга чиқиш учун ускуналар — 15 кг
Стансиянинг жиҳозлари ва қисмлари — 191 кг
Компютерлар ва аксессуарлар — 40 кг
Россия юки — 11 кг
Босимсиз контейнерда умумий оғирлиги 975 кг бўлган юк Халқаро Космик Станцияга етказилади:
ГЕДИ (Глобал Эcосйстем Дйнамиcс Инвестигатион) — карбонат ангидрид ва сув айланиши жараёнларини ҳамда уларнинг яшаш муҳити тузилиши ва биологик хилма-хилликка таъсирини ўрганиш мақсадида дунё ўрмонларини мониторинг қилиш воситаси; Халқаро Космик Станция ташқарисида жойлаштирилади.
Роботиc Рефуэлинг Миссион-3 (РРМ3) — микрогравитацияда ҳолатида криоген ёқилғини (суюқ метан), ёнилғи қуйиш ва узоқ муддатли сақлаш технологиясини намойиш қилиш.
Ҳаволалар
Овервиэw СпаcеХ CРС-16 миссион(Инглизча) ) НАСА веб-сайтидаги расмий миссия шарҳи.
СпаcеХ CРС-16 Драгон Ресупплй Миссион (Wайбаcк Мачине сайтида 2018-12-05 санасида архивланган)(Инглизча) ) расмий миссия матбуот тўплами (СпаcеХ).
| Викиомборда „СпаcеХ CРС-16“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 Бергин, Чрис. „CРС-16 Драгон ретурнс то Эартҳ фоллоwинг ИСС департуре“ (эн). НАСА СпаcефлигҳтНоw (14-январ 2019-йил). 2019-йил 3-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 22-январ.
- ↑ 2,0 2,1 „Овервиэw СпаcеХ CРС-16 миссион“ (эн). НАСА. 2019-йил 24-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 4-декабр.
- ↑ „Лаунч Счедуле“ (эн). Спаcефлигҳт Ноw. 2020-йил 28-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 2-декабр.
- ↑ „Первая ступень Фалcон 9 опустилась в Атлантический океан“. 2018-йил 6-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 5-декабр.
- ↑ „Драгон ин тҳе Грипс оф Роботиc Арм, Инсталлатион Оccурс Нехт – Спаcе Статион“ (эн). блогс.наса.гов. 2019-йил 24-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 8-декабр.
- ↑ „Драгон Аттачед то Статион, Ретурнс то Эартҳ ин Жануарй – Спаcе Статион“ (эн). блогс.наса.гов. 2018-йил 14-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 8-декабр.