СпаcеХ CРС-20 (шунингдек, СпХ-20 номи билан ҳам танилган) НАСА билан Cоммерcиал Ресупплй Сервиcес (CРС) шартномаси доирасида Халқаро Космик Станциясини таъминлаш дастурида СпаcеХ Драгон автоматик юк фазо кемасиниг йигирманчи парвозидир.

СпаcеХ CРС-20
САТCАТ но. эдит@энд
 

Шартноманинг биринчи босқичи бўйича сўнгги миссия ва биринчи авлод Драгон космик кемасининг сўнгги учирилиши. Шартноманинг иккинчи босқичидаги миссиялар Драгон 2 кемасининг юк версияси ёрдамида амалга оширилади.

Бу 2017-йил феврал ва 2018-йил декабр ойларида аввалроқ СпаcеХ CРС-10 ва СпаcеХ CРС-16 миссияларида фойдаланилган космик кеманинг қайтариладиган капсуласи учун учинчи парвоздир[1].

Парвоз

Ташқи видеофайллар
YouTube logotipi СпаcеХдан парвоз вебкасти ЁуТубеда
YouTube logotipi НАСА ТВдаги парвоз вебкасти ЁуТубеда

Феврал ойининг охирида, парвозга тайёргарлик кўрилаётганда ускунани одатдагидай текшириш пайтида, ракета ташувчининг иккинчи босқичи клапани узатмасининг нотўғри ишлаётганлиги аниқланди. СпаcеХ энг хавфсиз ва энг мақбул вариант ракета ташувчининг босқичини алмаштириш деб қарор қилди ва учириш майдонида бўлган ва кейинги паровзга тайёргарлик кўраётган яна бир иккинчи босқичдан фойдаланди. Парвоз бир неча кунга кечиктирилди[2].

Канаверал бурнидаги СЛC-40 парвоз мажмуасидан Фалcон 9 ракета ташувчисининг учирилиши 2020-йил 7-март куни соат 04:50 УТC да бўлиб ўтди. Парвоздан тахминан 10 дақиқа ўтгач, космик кема орбитага чиқди ва қуёш батареяларини очди[3].

Яқинлашиши ва туташтирилиш

2020-йил 9-март куни кема Халқаро Космик Станцияга боғланди. Биринчи бўлиб, УТC соат 10:25 да Драгон юк фазо кемаси Жессиcа Меир томонидан бошқариладиган Канадарм2 робот қўли томонидан ушлаб олинди. Кейин, ушбу қўл ёрдамида кема яқинроқга тортилди ва 12:18 УТC да ниҳоят ХКСнинг Ҳармонй модулининг надир туташув узелига туташтирилди[4][5].

Манбалар

  1. ↑ „СпаcеХ CРС-20 Миссион Овервиэw“ (эн). НАСА. 2020-йил 25-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 6-март.
  2. ↑ „СпаcеХ сwапс уппер стаге фор нехт Фалcон 9 лаунч“ (эн). Спаcефлигҳт Ноw (2020-йил 26-феврал). 2020-йил 12-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 7-март.
  3. ↑ „Корабль Драгон с грузом для МКС стартовал с мыса Канаверал“. ТАСС. 2020-йил 24-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 7-март.
  4. ↑ „Грузовой корабль Драгон пристыковался к МКС“ (ру). РИА Новости (2020-йил 9-март). 2020-йил 10-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 10-март.
  5. ↑ „Роботиc Арм Cаптурес Драгон Паcкед Wитҳ Сcиэнcе – Спаcе Статион“ (эн). блогс.наса.гов (2020-йил 9-март). 2020-йил 2-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 10-март.