SpaceX DM-2
СпаcеХ ДМ-2 (шунингдек, Демо-2 номи билан ҳам танилган) НАСАнинг хусусий учувчи ёрдамида бошқариладиган космик кемаларни ривожлантириш Cоммерcиал Cреw Програм дастури доирасида Американинг СпаcеХ ширкатига тегишли Cреw Драгон хусусий қайта фойдаланиш мумкин бўлган космик кемасининг Халқаро космик стансияга иккинчи намоиший ва биринчи учувчи ёрдамида бошқариладиган парвозидир.
| САТCАТ но. | эдит@энд |
|---|---|
2011-йил 8-июлда Спаcе Шуттлеънинг сўнгги парвозидан кейин Қўшма Штатлар томонидан биринчи марта учирилган учувчи ёрдамида бошқариладиган парвоз.
Кема 2020-йил 30-майда учирилган[1]. ХКС билан туташув 2020-йил 31-майда бўлиб ўтди. 2-август куни кема Пенсакола яқинидаги Мексика кўрфазига қўнди.
Вазифалари
Ушбу парвоз Cоммерcиал Cреw Програм дастури доирасидаги сўнгги синов бўлиб, у нинг тўлақонли экипажини алмаштириш эксплуатацион парвозлар учун СпаcеХ учувчи ёрдамида бошқариладиган транспорт тизимини сертификатлашни якунлаш учун зарур маълумотларни тақдим этди. Парвознинг асосий мақсадлари Фалcон 9 ракета ташувчисининг ишлаши, Cреw Драгон кемаси, ер усти инфратузилмаси ва Халқаро космик стансия билан учириш операцияри, яқинлашиш, туташув ва сувга чўктириш вазифалариниг якуний ишлаш синови эди[2].
Ушбу парвозда экипаж дастлаб СпаcеХ томонидан ишлаб чиқилган янги скафандрлардан фойдаланган. Уларнинг ишлаб чиқилиши 2015-йилда суперқаҳрамонлар ва илмий-фантастик филмлар устида ишлаганлиги билан танилган Голливуд либослари дизайнери Хосе Фернандес билан бошланган, у ташқи кўриншга жавобгар бўлган. Костюм вакуумда ишлашга мос келади, кабинани разгерметизациясидан ҳимоя қилади. Астронавтнинг сонида ҳаво билан таъминлайдиган ва электрон уланишларни ўз ичига олган ягона уланиш шланги мавжуд. 3Д принтерда босиб чиқарилган шлемларда микрофон ва динамиклар мавжуд. Космик костюмлар космик нурланишдан ҳимояланмаганлиги сабабли улар кемадан ташқари фаолият учун ишлатилмайди[3][4][5].
Экипаж
| Астронавт[6] | Лавозим | Парвоз рақами | Агентлик |
|---|---|---|---|
| Командир | 3 | НАСА | |
| Учувчи | 3 | НАСА |
Фотогалерея
Манбалар
- ↑ „В США запустили корабль Cреw Драгон к МКС. Это первый частный пилотируемый запуск в космос“. Новая газета (2020-йил 30-май). 2020-йил 12-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 30-май.
- ↑ „Cовераге оф Ландмарк НАСА СпаcеХ Cоммерcиал Cреw Тест Флигҳт“ (эн). НАСА (2020-йил 26-май). 2020-йил 30-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 27-май.
- ↑ Элизабетҳ Ҳоwелл. „Ҳоw СпаcеХ'с слеэк спаcесуит чангес астронаут фашион фром тҳе спаcе шуттле эра“ (эн). Спаcех.cом (2020-йил 22-май). 2020-йил 14-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 14-сентябр.
- ↑ Гуй Мартин. „Тҳе Ман Беҳинд Америcа’с Неw Спаcесуит: Ҳоw Элон Муск Тоок Ҳоллйwоод Cостуме Десигнер Жосе Фернандез Фром Батман То НАСА“ (эн). Форбес (2020-йил 29-май). 2020-йил 14-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 14-сентябр.
- ↑ Аманда Коосер. „НАСА астронауц тест СпаcеХ спаcесуиц ин тҳе Cреw Драгон“ (эн). CНЕТ (2018-йил 6-ноябр). 2020-йил 29-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2020-йил 14-сентябр.
- ↑ Леwис, Мариэ. „Меэт тҳе Фирст Астронауц то Флй Cоммерcиал У.С. Спаcеcрафт“. НАСА (2018-йил 3-август). 2019-йил 20-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2018-йил 5-август.
Адабиётлар
- Эрик Сеэдҳоусе. СпаcеХ’с Драгон: Америcа’с Нехт Генератион Спаcеcрафт. Спрингер Прахис Боокс, 2016. ИСБН 978-3-319-21514-3.