Spainiklar
Спаиниклар (Диплозоон) - моногенетик сўрғичлилар синфига, диплозоонидлар оиласига мансуб уруғнинг номи. Бир неча тури бор. Узунлиги 8 мм гача. Карпсимон балиқлар жабрасида, кенг тарқалган тури — парадоксал спайник оцча балиқлар жабрасида паразитлик қилади. Ёш С. алоҳида яшайди. Кейинчалик ёш паразитлар қорин ва елка сўрғичлари ёрдамида бирбирига ёпишиб олиб яшашга ўтади. Бундай С. дан бирининг уруғ йўли иккинчисининг тухум йўлига очилади. Натижада улар бирбирини уруғлантиради. Бу паразитлар ўзиниўзи оталантира олмайди. Вояга етган паразитларнинг балиқлар жабраларига ёпишиш учун ёпишувчи дисклари, клапанлари ва илмоқчалари мавжуд.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |