Sparta (davlat)

Спарта (қадимги юнонча: Σπάρτη, лотинча: Спарта) ёки Лакедемон (қадимги юнонча: Λακεδαίμων, лотинча: Лаcедаэмон) — Лакония (Пелопоннес) даги юнон шаҳар-давлати (полней); мил. ав. ВИИИ—ВИ асрларда Пелоппонеснинг жанубий қисмини босиб олгач, йирик давлатга айланган. Ривоятга кўра, Спартадаги давлат тузумига Ликург (ИХ—ВИИИ асрлар) томонидан асос солинган. Спартиатлар (Спартанинг тўла ҳуқукли фуқаролари) ўзларига бириктириб қўйилган илотлар билан тенг равишда давлат ер бўлакларига эгалик қилишган, ўзлари эса, асосан, ҳарбий иш билан машғул бўлишган. Ҳунармандчилик ва савдо периэклар қўлида бўлган. Спарта — олигархик давлат тузумига эга полиснинг юксак намунаси; давлат ишлари герусия, сўнгра эфорлар коллегияси томонидан ҳал этилган. Афина ва Спарта ўртасидаги рақобат 431—404-йиллардаги Пелопоннес урушига олиб келган[1]; Спарта унда ғалаба қозониб Юнонистон устидан ўз ҳукмронлигини ўрнатган. Мил. ав. ИВ—ИИИ асрларда Спартада товарпул муносабатлари тараққий этган, бу мулкий табақаланишни янада кучайтирган. Спарта Фива билан Левктра (371) ва Мантинея (362) ёнида бўлган жангларда мағлубиятга учрагач, иккинчи даражали давлатга айланиб қолган. 146-йилда Рим томонидан бўйсундирилган, мил. ав. 27-йилда Римнинг Ахайя провинсияси таркибига кирган. Қадимги Спарта ўрнида ҳозирги Грециянинг Спарта шаҳри жойлашган.
Манбалар
- ↑ Cартледге, Паул (2002), Спарта анд Лакониа: А Регионал Ҳисторй 1300 то 362 БC (2-нашр), Охфорд: Роутледге, ИСБН 0-415-26276-3
Ҳаволалар
| Викиомборда „Спарта (давлат)“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |
- ГТП – Спарта
- ГТП – Қадимги Спарта
- Счрадер, Ҳелена П. „Спарта Реcонсидеред: Ан Интродуcтион“ (инглизча). Тҳе Спартанс: Wарриор Пҳилосопҳерс оф тҳе Анcиэнт Wорлд. Элйсиум Гатес (2001–2010). 2002-йил 5-октябрда асл нусхадан архивланган.
- Папакйриакоу-Анагностоу, Эллен „Ҳисторй оф Спарта“ (инглизча). Анcиэнт Греэк Cитиэс (2000–2011). 2001-йил 5-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2007-йил 4-декабр.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |