Спазм (юноноча спасмос — тортишиш) — мускулларнинг беихтиёр тарангланиши, қисқариши. Кўндаланг тарғил (скелет) мускуллари спазми (масалан, баъзи фалажларяа) ва қон томирлар девори (масалан, стенокардиям), бронхлар (қаранг Бронхиол астма), қизилўнгач (кардиоспазм), ичаклар ва бошқа силлиқ мускуллар спазми фарқланади. Скелет мускуллари спазмида ҳаракат қилиш қийинлашади, силлиқ мускуллар С.ида турли аъзолар функсияси бузилади.