Spazmofiliya
Спазмофилия (юн. спасмос — тортишиш ва пҳилиа — мойиллик), шайтонлаш — қонда калсий миқдорининг камайиши натижасида пайдо бўлиб, вақтвақтида шайтонлаб қолиш билан кечадиган касаллик. Одатда, 2 ёшгача бўлган болаларда, айниқса баҳорда кўпроқ кузатилади.
Болани яхши парвариш қилмаслик, нотўғри эмизиш, тоза ҳавода кам олиб юриш Снинг ривожланишига сабаб бўлади. Касалликнинг яширин ва очиқ шакли бор. Яширин шакли бола нервининг ўта қўзғалувчанлиги билан ҳарактерланади. Бошқа касалликлар қўшилганда, айниқса рахит зўрайганда очиқ шаклга ўтади, бунда ҳар хил мускулларда тортишиш ва тиришиш рўй беради. Кўпинча бола чинқириб йиғлаганда товуш ёриғи торайиб, мускуллари тортишиб қолади (спазм).
Баъзи болаларда қўл ва оёқ панжаси мускулларининг тортишиши кузатилиб, бу бир неча соатдан бир неча кунгача чўзилиши мумкин.
Шайтонлаш пайтида боланинг ҳушдан кетиши Снинг хавфли кўринишидир. Дастлаб боланинг ранги оқариб, юз мускуллари уча бошлайди, сўнгра умумий шайтонлаш бошланади. Боланинг боши орқага тортиб кетади, оғзидан сўлак оқади, лаблари кўкаради, нафаси ўзгаради, беихтиёр сийиб юборади ва ичи кетади. Талваса бир кунда бир неча марта тутиб, ҳар сафар 20—30 мин.гача давом этиши мумкин. Одатда, болада хуруждан сўнг ҳеч қандай асорат қолмайди. Айрим ҳолларда нафас ёки юрак фаолиятининг тўхтаб қолиши натижасида ўлим рўй бериши мумкин.
Болада тиришиш пайдо бўлиши билан врач чақириш лозим. Боланинг нафас олиши қийинлашса, врач келгунча унга тоза ҳаво ёки кислород ёстиғидан кислород бериш керак.
Хуруж пайтида бола баъзан тилини тишлаб олади ёки тили нафас йўлини тўсиб қўяди, шунинг учун бинт билан тилни тортиб турган маъқул.
С.нинг олдини олишда болани тўғри парвариш қилиш, врач тавсия этган парҳез таомлар билан овқатлантириш, тоза ҳавода олиб юриш катта аҳамиятга эга.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |