Спазмолитик моддалар (спазм ва ... лиз) — силлиқ мускулли аъзолар (томир, бронх, меъдаичак, ўт, сийдик йўллари ва бошқалар) деворини бўшаштирадиган дорилар. Миотроп ва нейротроп Спазмолитик моддалар бўлади. Силлиқ мускулларга бевосита таъсир этадиган миотроп См.га папаверин, ношпа, эуфиллин, дибазол ва бошқа, силлиқ мускулларнинг қисқаришига сабаб бўладиган нерв импулеларини йўқотадиган нейротроп См.га эса холинолитик моддалар (мхолинолитиклар — атропин, спазмолитик ва бошқалар) ҳамда симпатомиметик дорилар (адреналин, эфедрин, изадрин) киради. См. стенокардия, бронхиал астма, мия томирлари спазми, холецистит, меъда ва ўн икки бармоқ ичак яраси, ўт ва буйрак тоши касалликларида қўлланади.