Сперматогонийлар (сперма ва юн. гонос — туғилиш, уруғ, наел) — сперматогенезнинг 1давридаги гаплоид уруғ ҳужайралар. Уруғ найлари деворидаги ихтисослашмаган бирламчи жинсий ёки уруғдоннинг берк учидаги махсус ҳужайралардан ривожланади. С.да интенсив митоз бўлиниш боради. Митоз сони тур учун хос бўлиб, 3 дан 6 мартагача содир бўлади. Сут эмизувчилар ва айрим б. ҳайвонларда С.нинг ҳар хил тузилишга эга бўлган 2—4 типи маълум. Сперматогенезнинг 2даврида С. 1тартиб сперматоцитларни ҳосил қилади.