Спин (инг. спин – айланмоқ) – квант табиатга эга бўлган элементар зарралар импулсининг хусусий моменти. Элементар зарраларнинг хусусий магнит моменти С. магнит моменти деб аталади. Атом ядроси (ва баъзан атом) ҳаракат миқдорининг хусусий моменти ҳам С. деб аталади. „С.“ тушунчасини 1925-йилда америкалик физиклар Ж.Уленбек ва С. Протон Гаудсмитлар киритган. „С.“ терминининг қўлланилишига сабаб, дастлаб электронни ўз ўқи атрофида аиланувчи зарядланган шарча деб тасаввур килинган. Импулснинг хусусий моменти ва хусусий магнит моменти ана шу ҳаракат туфайли мавжуд, деб ҳисобланган. Зарралар С. и шу зарралар бўйсунадиган статистика билан бир қийматли боғланган. Квант механикада „С.“ тўғрисидаги тушунчалар В. Паулига тегишли. Паули кўрсатганидек (1940) майдонининг квант назариясига асосан бутун Сли зарралар Бозе— Эйнштейн статистикасита (бозонлар), яримбутун Слилар эса Ферми— Дирак статистикасига (фермионлар) бўйсунади. Фермионлар, мас, электронлар учун Паули принсипи тўғри, бозонлар учун эса ўринсиздир.

Зарралар Си релятивистик эффектдир (буни П. Дирак исботлаган). Электронда С. ва С. магнит моментининг мавжудлиги Дирак тенгламасидян келиб чиқади.

Ад. Л.Боголюбов Н. Н., Ширков Д. В., Квантовиэ поля, М., 1980.

Манбалар

Адабиётлар

Ҳаволалар