Спириллалар — спиралсимон ёки ёйсимон бактериялар. Ўлчами ҳар хил (эни 0,6—0,8 дан 2—3 мкм гача, уз. 1—3,2 мкм дан 30—50 мкм гача). Спора ҳосил қилмайди; граммусбат, ҳаракатчан. Баъзи турлари лаб. муҳитида яхши униб чикмайди. С. сапрофит, чучук ва шўр сув ҳавзалари, оқмайдиган ифлос сувлар ва ҳайвонлар ичагида яшайди. Айрим С. касаллик пайдо қилади. Эгилган спиралсимонларга вибрион(вабо вибриони) спирохеталар боррелия трепонема лептоспиралар