Спиритизм (лот. спиритус — жон, руҳ) — марҳумларнинг руҳи нариги дунёда яшашига ва у билан кишилар (фол кўриш, арвоҳларни чақириш ва бошқа усуллар билан) мулоқотда бўлишига ишониш. Унинг келиб чиқиши қад. анимистик (қаранг Анимизм) эътиқодларга, буддизм, ҳиндуийлик, юнон таълимотларига, уларнинг таъсирида баъзи ислом фирқаларида ҳам шаклланган тасаввурларга бориб тақалади. С.да рухдар билан махсус кишиларгина (сеҳргарлар, коҳинлар) боғлана олади деб ҳисобланган.