Спиритуализм (лотинча спиритуалис руҳий) —руҳ воқеликнинг бирламчи асоси, материядан мустақил мавжуд бўлган алоҳида номоддий субстансия деб ҳисобловчи фалсафий қараш. фалсафий термин сифатида франсуз олими В. Кузен (1792—1867) ишлатган. Худонинг мавжудлигига ва жоннинг абадийлигига ишонувчи барча диний эътиқодлар ўзининг моқиятига кўра С. га киради. ХИХ—ХХ асрларда франсуз ва италян фалсафасидаги бир неча мактаб ва оқим С. деб аталган. Идеализмнинг синоними сифатида ҳам ишлатилади.