Спирт локлар — баъзи смолаларнинг 90—95% ли этил спиртдаги эритмаси (30—40%ли). Спирт локлар парда ҳосил қилувчи моддалар — табиий смолалар (шеллак, юмшок, копаллар, сандарак, мастике, канифол, акароид) ҳамда фенолалдегид смолалар (мас, идитол) дир. Пардаларнинг эластиклигини ошириш мақсадида Спирт локларга канакунжут мойи, зиғир мойи, ёғ кислоталари билан ишлов берилади, Спирт локларга спиртда эрувчи органик бўягичлар (мас, нигрозин, родамин) қўшиб қора ва рангли локлар, анорганик пигментлар билан диспергирлаб эмал буёклар ёки спиртли эмаллар олинади. Спирт локлар мебел, чарм ва бошқаларга сайқал беришда қўлланади.