Spirtlar
Спиртлар – углеводородларнинг тўйинган углерод атомларида бир ёки бир нечта гидроксил гуруҳ (—ОҲ) тутган ҳосилалари. Ароматик ҳалқасидаги углерод атомларида – ОҲ гурухи тутган бирикмалар – феноллар, тўйинмаган углерод атомларида – ОҲ гуруҳи тутган бирикмалар эса еноллар дейилади. Углеводород радикалининг тавсифига кўра, углерод ациклик ёки алифатик (мас, метил спирт, этил спирт, аллил спирт), алициклик (сиклогексаёғ ароматик (бензил спирт) ва гетероциклик бўлиши мумкин. Молекуласидаги – ОҲ гуруҳининг сонига қараб, углерод бир атомли (алкоголлар), икки атомли (гликоллар), уч атомли (к,. Глицерин), тўрт атомли (пента эритрит) ва бошқа кўп атомли спиртлар (гекситлар, ксилитлар) бўлади. Спиртлардаги – ОН гурухлари бирламчи (CҲ2ОҲ), иккиламчи (>CҲОҲ) ва учламчи (> C—ОҲ) углерод атомлари билан бириккан бўлиши мумкин. Шу сабабли бир атомли углерод бирламчи, иккиламчи ва учламчи хилларга бўлинади.
Углерод одатда, тегишли углеводород радикалининг номига қараб аталади: CҲ3ОҲ (метил спирт), C3Ҳ7—ОҲ (пропил спирт) ва ҳоказо. Женева номенклатурасига кўра, тегишли углеводород номига „ол“ (ёки диол, триол) қўшимчаси қўшилади ва —ОҲ гурухи бириккан углерод атомини рақам билан кўрсатилади. Масалан, CҲ3—CҲ(ОҲ)— CҲ3 (пропанол2), ҲОCҲ2—CҲ2— CҲ2ОҲ (пропандиол1,3).
Бир атомли алифатик қуйи углерод – рангсиз суюқликлар. Занжирида биттадан учтагача углерод атоми тутган (C,—C3) Спиртлардан алкогол ҳиди келади. C4—C5 спиртлар нафасни қайтарадиган ҳидли. Юқори углерод (С|2 дан бошлаб) – ҳидсиз қаттиқ моддалар; алициклик углерод ялпиз хидли, учламчи углерод моғор ҳидли.
Углерод сувдан енгил, органик эритувчиларда яхши эрийди, ўзи ҳам яхши эритувчи. Қуйи алифатик углерод сув билан исталган нисбатда аралашади. Юқори углерод сувда эримайди. Бирламчи углерод кристаллосолватлар ҳосил қилади, масалан, СаС124С2Н5ОН, МгCл26C2Ҳ5ОҲ, CуСО4CҲ3ОҲ. Кўпчилик углерод сув ва баъзи эритувчилар билан аралашиб, азеотроп аралашмалар ҳосил қилади.
Углерод молекуласида – ОҲ гуруҳи бўлгани сабабли сезиларли қутбланиш кузатилади. Углерод ишқорий, ишқорий ва бошқа баъзи металлар билан тузсимон бирикмалар – алкоголятлар, масалан, НаОР, Cа(ОР)2, А1(ОР)3 ҳосил қилади. Углеродга кислоталар таъсир этганда мураккаб эфирлар ҳосил бўлади (қаранг Этерификация). Бирламчи углерод оксидланганда алдегидлар ва кислоталар, иккиламчи углерод оксидланганда кетонлар ҳосил қилади; учламчи углерод оддий шароитда оксидланмайди. Бир атомли алифатик углерод кучсиз наркотик таъсирга эга, баъзи углеродлар заҳарли.
Углерод табиатда эркин ҳолда ва мураккаб эфирлар ҳолида учрайди. углерод галогеналкилларни гидролизлаб (амил, бензил углерод ва бошқалар), олефинларни гидролизлаб (этил, изопропил, триметилкарбинол ва бошқалар) олинади. Углерод, кўпинча, карбонли бирикмалар (алдегидлар, кетонлар, карбон кислоталар ва бошқалар)ни натрий, литий, алюминий гидрид, водород билан қайтариб олинади. Алкогол ичимлиги учун ишлатиладиган этил спирт қанд моддаларини бижғитиб олинади. Углероднинг амалий аҳамияти муҳим: бўёқлар, синтетик толалар, пластмассалар, хушбўй дори ва ювувчи воситалар, пластификаторлар ва портловчи моддалар ишлаб чиқаришда хом ашё ҳисобланади. Кўпчилик саноат тармоқларида эритувчилар ва алкилловчи агентлар сифатида ишлатилади. Спиртлар асосан бир ва кўп атомли сипиртга ажралади.
Адабиёт
- Органикум. Практикум по органической химии, М., 1979;
- Браун Т., Лемей Г. Ю., Химия в сентре наук, М., 1983.
Собиржон Аминов.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |