Spongolitlar
Спонголитлар (юн. спонгос булут ва литҳос — тош) — кремнийли чўкинди тоғ жинси. Бир, икки, уч ва кўп ўқли нинасимон шаклдаги кремнийли булутларнинг спикула (спонгий) лари тўпланишидан ҳосил бўлади. С. таркибида уларнинг миқдори 50% дан ортиқ бўлиб, мустаҳкам скелетли тўрни ҳосил қилган. Оч кулрангли, яшилсимон кулрангли, қора бўлади. Қад.да ҳосил бўлганлари зич, кейингилари эса ғовакли ва енгил. Минерал таркиби, асосан, аморф опалдан, қисман халседондан иборат. Таркибида радиолярий ва фораминифера чиғаноқлари, кварс ва глауконит доналари, темир гидрооксидлари ва бошқа учрайди. Бу жинслар ҳозирги замон денгизларининг 250–300 м чуқурликларида ғосил бўлади. Таркиби 10— 15% будут спикулаларидан иборат микроғовакли опал ва опалхалседонли гезлар дейилади. С. Москва ёни, Урал олдида бўр, Шарқий Уралнинг ён бағирларида қуйи карбон ва Кавказда палеозой ётқизикдарида маълум. Саноатда адсорбент сифатида ўсимлик ва ҳайвон ёғларини, нефт маҳсулотларини турли қўшимчалардан тозалаш учун фойдаланилади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |