Spontan nurlanish
Спонтан нурланиш (лотинча: спонтанеус – эркин) – атом, молекула ва бошқа квант тизимларининг ўз-ўзидан электромагнит тўлқинлар нурланиши; улар уйғонган юқори энергетик ҳолатдан қуйи энергетик ҳолатларга ўз-ўзидан ўтиши жараёнида вужудга келади. Хусусан, атомларнинг уйғонган ҳолатдаги сони е марта камайгунча ўтган вақт уйғонган ҳолатнинг яшаш вақти деб аталади ва у 10^8 – 10~9 с оралиқда бўлади.
Спонтан нурланиш частотаси тизимнинг и- ва к- даражалари энергиялари фарқи билан аниқланади:
Мажбурий нурланишлардан фарқли равишда, спонтан нурланиш квант тизимга таъсир этаётган ташқи электромагнит нурланишга боғлиқ бўлмайди. Ёруғлик манбаларининг кўпчилиги, масалан, иссиқлик таъсирида чўғланган лампа спонтан нурлатгич ҳисобланади. Спонтан нурланишда турли йўналишдаги тебранишлар бир-бирини жуда тез ва тартибсиз равишда алмаштириб туради. Шу сабабли спонтан нурланиш монохроматик, когерент ва қутбланган бўлмайди.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |