Sporofit
Спорофит (спора(лар) ва … фит) — ривожланиш даврида жинсий ва жинссиз наели галланиб турадиган ўсимликларнинг жинссиз наели; споралар ҳосил қилади. С. урғочи ва эркак гаплоид жинсий гаметалар қўшилиб ҳосил қилган зиготадан ўсиб чиқади. С.нинг ҳар бир ҳужайраси зигота сингари диплоид хромосомали. Тубан ўсимликлар (волвокссимонлар, улотрикслар ва бошқалар) Си гаплоид ёки диплоид бўлиши мумкин (қўнғир, қизил ва баъзи яшил сувўтлар). С.да жинссиз кўпайиш органи — спорангийлар шаклланади. Спорангийларда редуксион бўлиниш (қаранг Меёз) орқали гаплоид меёспоралар ҳосил бўлади. Меёспоралардан гаплоид жинсий бўғин гаметофит шаклланади. Ўсимликларнинг ҳар хил гуруҳи ҳаёт сиклида С. бир хилда намоён бўлмайди. Тубан ўсимликларнинг изоморф наел алмашинувида С. морфологик жиҳатдан гаметофитдан фарқ қилмайди (айрим яшил ва қўнғир сувўтлар). Гетероморф наел алмашинувида С. тобе (моностром, кутлериев сувўтлар) ёки устунлик қилиши (сифонсимон ва қўнғир сувўтлар) мумкин. Юксак ўсимликлар сикли гетероморф бўлиб, юсинсимонлардан бошқа барчасида С. устунлик қилади. Йўсинсимонларда С. гематофитнинг устида ҳосил бўлади ва унинг ҳисобидан озиқланади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |