Мексикадаги Америка футболи ўйинида тўпиғига бинт боғланаётган ўйинчи.
Австралия аёллар футболида мана шундай тўқнашувлар жароҳатларга сабаб бўлиши мумкин.

Спорт жароҳатлари ёки умуман олганда жисмоний машқлар билан шуғулланиш жараёнида юзага келадиган жароҳатлардир. Дунё миқёсида аҳолининг қарийб 40 фоизи мунтазам жисмоний машқлар ёки ташкил этилган спорт турларидан бири билан шуғулланади[1]. АҚШда эса ўрта мактаб ўқувчиларининг 60 фоиздан ортиғи бир ёки бир нечта спорт тури билан шуғулланади[2]. Спорт жароҳатлари ҳар йили шошилинч тиббий ёрдам мурожаатларининг 15–20 фоизини ташкил этади[3] ҳамда спорт билан шуғулланишнинг ҳар 1 000 соатига 1,79–6,36 та жароҳат тўғри келади[4]. Спорт жароҳатлари жароҳатларнинг турлари, хавф омиллари, уларнинг олдини олиш усуллари ҳамда спортчиларга кўрсатадиган умумий таъсирига кўра таснифланиши мумкин.

Спорт жароҳатларининг турлари

Спорт жароҳатларининг тури жинс, ёш ва спорт турига қараб сезиларли даражада фарқ қилади. Шунга қарамай, энг кўп учрайдиган жароҳатлар қонталашлар, синишлар ва бойламларнинг чўзилишлари бўлиб, улардан кейин яралар ҳамда ортиқча зўриқиш натижасида юзага келадиган жароҳатлар туради[3][5]. Бош ва бўйин жароҳатлари ҳам тез-тез учрайди ва уларнинг эҳтимолий оғирлик даражасига алоҳида эътибор қаратиш зарур. Шунингдек, спорт тиббиёти мутахассислари амалиётида энг кўп учрайдиган ўзига хос жароҳатларни кўриб чиқиш ҳам муҳимдир [6].

Юмшоқ тўқима жароҳатлари

Юмшоқ тўқима жароҳатлари бириктирувчи тўқима (масалан тери), бойламлар, пайлар ёки мушакларга таъсир қиладиган жароҳатларга бўлинади. Тери қоплами ёки терининг ўзига таъсир қиладиган жароҳатлар қонталашлар, шилинишлар ва йиртилишлар сифатида таснифланади. Қонталашлар (кўкаришлар) энг содда ва энг кўп учрайдиган жароҳатлардан бири бўлиб, одатда ўтмас куч таъсиридаги шикастланиш натижасида юзага келади. Оғир қонталашлар чуқурроқ тузилмаларни ҳам қамраб олиши ҳамда нервлар ёки қон томирларининг шикастланиши билан кечиши мумкин. Шилинишлар терининг ишқаланиш ёки сирпаниш кучи таъсирида юзага келадиган юзаки шикастланишлар, улар терининг энг устки қатлами — эпидермисдан чуқурроқ кирмайди. Агар қон кетиш кузатилса, у одатда жуда кам бўлади. Енгил шилинишлар, одатда, чандиқ қолдирмайди, бироқ чуқурроқ шилинишлар кўпроқ қонаши ва чандиқ қолдириши мумкин. Йиртилишлар ўтмас жароҳатланиш оқибатида юзага келиб, терининг ёрилишига ва очиқ яранинг ҳосил бўлишига олиб келади. Юз соҳасидаги йиртилишлар спортчиларда учрайдиган юмшоқ тўқима жароҳатлари орасида энг хилма-хил ҳисобланади. Улар оғиз бўшлиғи ичида ҳам, ташқи юзада ҳам учраши мумкин ҳамда терининг юзаки кесилишидан тортиб лаб йиртилишигача ёки йирик қон томирларининг узилиши ва ҳаётий муҳим қўшни тузилмаларнинг шикастланишигача бўлган ҳолатларни ўз ичига олади[7].

Юмшоқ тўқима жароҳатларининг яна бир муҳим гуруҳи тана вазнини кўтарувчи бўғимлар фаолиятида иштирок этадиган пайлар ва бойламларнинг шикастланишларини ўз ичига олади. Спорт фаолияти давомида учрайдиган турли бойлам ва пай жароҳатлари орасида юқори учраш тезлиги сабабли спорт тиббиёти мутахассислари учун алоҳида аҳамиятга эга бўлганлари қуйидаги жадвалда келтирилган.

Жадвал: Кенг тарқалган юмшоқ тўқима спорт жароҳатларининг учраш даражаси ва оқибатлари

Ортопедик шикоят Учраш даражаси Жароҳатланиш механизми Даволаш Спортдан четланиш муддати Қайта жароҳатланиш даражаси Манба
Тўпиқ бойламларининг чўзилиши (бойлам) Спорт жароҳатларининг ~25–30%; 1000 та спортчи-экспозицияга (А-Э) 0,5–1 та Тўпиқнинг ичкарига ёки ташқарига буралиши (тwистинг) ёки ноқулай тарзда ерга тушиш РИCЕ (дам бериш, муз қўйиш, компрессия, баланд кўтариш), браcинг (фиксация), физиотерапия; бойлам узилишида жарроҳлик 1–6 ҳафта, оғирлигига қараб 3–6 ой ва ундан кўпроқ 1–2 йил ичида 20–40% Ҳоотман ва бошқ. (2007)[8]
Олдинги хочсимон бойлам (АCЛ) узилиши (бойлам) Тизза жароҳатларининг ~5–10%; юқори хавфли спорт турларида (масалан, футбол) 1000 та А-Э га 0,2–0,4 та Кучли бурилиш ҳаракати, айниқса тизза қотиб турган ҳолатда, ёки бевосита зарба Жарроҳлик реконструксияси (одатда), реабилитация (6–12 ой) 6–12 ой (жарроҳликдан сўнг); 2–6 ой (жарроҳликсиз) 15–30% (шу ёки қарама-қарши тиззада; остеоартрит ривожланиш хавфи юқори) Ҳоотман ва бошқ. (2007)[8]; Ардерн ва бошқ. (2014)[9]
Мениск жароҳатлари (тоғай) Тизза жароҳатларининг ~10–20%; футбол, баскетбол каби спортларда 1000 та А-Э га 0,33–0,7 та Тиззанинг бурилиши ёки унга тушадиган сиқувчи куч Енгил йиртилишларда консерватив даволаш (дам бериш, реабилитация); оғир йиртилишларда артроскопик тиклаш ёки менискектомия 4–12 ҳафта (консерватив/менискектомия); 3–6 ой (тиклаш) 15–25% (шу тиззада, кўпинча остеоартрит ривожланиши билан) Ҳоотман ва бошқ. (2007)[8]
Сон орқа мушаклари (ҳамстринг) чўзилиши (мушак/пай) Спорт жароҳатларининг ~10%; мусобақаларда учраш эҳтимоли 9,4 баравар юқори Спринт ёки тепиш вақтида мушакнинг ортиқча зўриқиши РИCЕ, чўзиш машқлари, кучайтириш машқлари; оғир жароҳатларда узоқ муддатли физиотерапия 2–8 ҳафта (енгилдан оғиргача) 2 йил ичида 13,9–63,3% Маниар ва бошқ. (2023)[10], де Виссер ва бошқ. (2012)
Ахилл пайи тендинопатияси (пай) Югуриш билан боғлиқ жароҳатларнинг ~5–10%; индивидуал спорт турларида (ортиқча зўриқиш билан боғлиқ) 42% Такрорланувчи ортиқча зўриқиш (масалан, югуриш, сакраш). Пай функсиясининг бузилиши ва дегенерацияси туфайли товонда оғриқ кузатилади. Эксентрик мушак машқлари, дам бериш, ортопедик мосламалар; жарроҳлик камдан кам ҳолларда (<5%) 4–12 ҳафта (консерватив); 4–6 ой (жарроҳлик) 27% (консерватив даволашда) Аиcале ва бошқ. (2018)[11]
Ротатор манжет жароҳати (елка) (пай/мушак) Қўлни бош устидан кўп ишлатишни талаб қиладиган спорт турларида (масалан, сузиш, бейсбол) ~18–40% Қўлнинг такрорланувчи юқори амплитудали ҳаракатлари ёки ўткир травма Физиотерапия, кортикостероид инъэксиялари; тўлиқ йиртилишларда жарроҳлик 4–12 ҳафта (консерватив); 4–6 ой (жарроҳлик) Қисман ёки тўлиқ қалинликдаги йиртилишларда 7,7% Тоотҳ ва бошқ. (2020)[12], Клоуче ва бошқ. (2015)[13]
*Спортчи-экспозиция (А-Э) — маълум бир спортчининг муайян спорт фаолиятида иштирок этган умумий ҳолатлар сонига нисбатан қайд этилган жароҳатлар сонининг 1000 га кўпайтирилган кўрсаткичи: [(жароҳатлар сони / А-Э) × 1000].

Суяк жароҳатлари

Қаттиқ тўқима жароҳатларига тиш ва суяк жароҳатлари киради. Улар спортда юмшоқ тўқима жароҳатларига қараганда камроқ учраса-да, одатда жиддийроқ бўлади[14]. Тишлар ва суякларнинг қаттиқ тўқима жароҳатлари қонталашлар билан бирга ҳам кузатилиши мумкин. Масалан, Баттле белгиси калла суяги асосининг синишини, „ракун кўзлари“ белгиси эса юзнинг ўрта қисми синишини кўрсатади[15]. Бироқ, тиш синишлари тиш жароҳатларининг энг кўп учрайдиган тури ҳисобланади. Улар қуйидаги турларга бўлинади: тож қисмидаги ёриқлар (cроwн инфраcтионс), фақат эмалнинг синиши, эмал-дентин синишлари ҳамда эмал ва дентиндан ўтиб пулпагача етиб борадиган синишлар[16].

  • Тож қисмидаги ёриқлар (cроwн инфраcтионс) травматик куч таъсирида тиш эмали призмаларининг бузилиши билан тавсифланади. Бундай жароҳатлар одатда фақат эмални қамраб олувчи майда ёриқлар кўринишида намоён бўлади[16].
  • Фақат эмалнинг синиши енгил жароҳат бўлиб, одатда тиш тожининг четида ғадир-будурлик сифатида намоён бўлади. Бундай жароҳатлар одатда тегиниш ёки ҳарорат ўзгаришига сезгир бўлмагани сабабли спортчи томонидан сезилмаслиги мумкин. Фақат эмалнинг синиши стоматологик шошилинч ҳолат ҳисобланмайди ва дарҳол даволашни талаб қилмайди[16].
  • Эмал-дентин синиши одатда эмал ва дентин билан чегараланган, тиш тўқимаси йўқолиши кузатиладиган, бироқ пулпа очилмайдиган синишдир[17]. Спортчи кўпинча ҳаво, совуқ ёки тегинишга сезувчанликдан шикоят қилади. Шунга қарамай, у тоқат қила оладиган даражада спортни давом эттириши мумкин ва стоматолог кўригини 24 соатгача кечиктириш мумкин[16].
  • Эмал-дентин-пулпа синиши эмал ва дентиндан ўтиб пулпагача етиб боради. Агар пулпа ҳаётийлигини сақлаб қолган бўлса, сарғиш дентин қатламида нуқтасимон қон кетиши кузатилади ва спортчи ўткир оғриқни ҳис қилади. Бундай ҳолларда имкон қадар тезроқ травматик стоматологик ёрдам кўрсатишга тайёр стоматологга мурожаат қилиш зарур[16].

Тиш синишларидан ташқари, суяк синишларининг ҳам бир неча турлари мавжуд. Улар: ёпиқ (оддий), очиқ (мураккаб), „яшил новда“ синиши, стресс (соч толаси) синиши, мураккаб, майдаланиб синиш, авулсион синиши ва компрессион синиш. Мураккаб синишларда синиш атрофидаги тузилмалар, жумладан қон томирлари, ички аъзолар, нервлар ва бошқа тузилмалар ҳам шикастланади[18].

Ортиқча зўриқиш натижасидаги жароҳатлар

Ортиқча зўриқиш натижасидаги жароҳатлар тўқималарнинг тикланиш қобилиятидан ортиқ бўлган такрорланувчи ва тўпланиб борувчи микротравмалар оқибатида юзага келадиган жароҳатлар сифатида таърифланади[19]. Бундай жароҳатлар учта асосий тоифага бўлинади: тендинопатия, стресс реаксияси ва стресс синишлари, шунингдек, балоғат ёшидаги ажралувчи остеохондрит (Жувениле Остеочондритис Диссеcанс). Тендинопатия тўқимада тўпланиб борувчи микротравмалар ва дегенератив ўзгаришлар натижасида ривожланади ҳамда оғриқ пайдо бўлишига, ҳатто жисмоний фаоллик вақтида пайнинг узилишига мойилликни оширади. Тендинопатия дастлаб яллиғланиш устун бўлган тендинит босқичидан бошланиб, кейинчалик асосан дегенератив ўзгаришлар билан кечадиган тендиноз босқичига ўтади. Айнан ушбу кейинги босқичда яллиғланишнинг деярли кузатилмаслиги организмнинг жароҳатни тиклаш қобилиятини чеклайди. Стресс реаксияси ва стресс синишлари эса суякка такрор-такрор тушадиган микротравмалар оқибатида суякнинг емирилиши ва қайта ҳосил бўлиши ўртасидаги мувозанат бузилганда юзага келади. Натижада суяк аввал микрошикастланишларга (стресс реаксияси), кейинчалик эса стресс синишларига мойил бўлиб қолади.

Ушбу икки турдаги жароҳатларнинг энг кенг тарқалган сабабларидан бири машғулотлар частотасининг кескин оширилишидир. Шунингдек, улар нотўғри техника ёки қаттиқ қопламали майдонларда машқ қилиш, узоқ масофага югуриш каби ташқи омиллар билан ҳам боғлиқ бўлиши мумкин[20]. Бундан ташқари, болаларда жисмоний ўсишнинг тез кечиши уларни, айниқса балоғат ёшидаги ажралувчи остеохондрит каби ортиқча зўриқиш натижасидаги жароҳатларга мойил қилади. Ушбу касалликда суяк ва тоғай туташган соҳа шикастланади[21]. Касаллик асосан машғулотлар давомида такрорланувчи микротравмалар туфайли ривожланади ва зарарланган бўғимларда оғриққа сабаб бўлиши мумкин. У кўпроқ жадал ўсиш давридаги спортчиларда учрайди. Спортчи организми вояга етиб боргани сари ушбу касаллик одатда ўз-ўзидан тузалиб кетади[19].

Бош ва бўйин жароҳатлари

Спорт билан боғлиқ бош ва бўйин жароҳатлари спортдаги травмаларнинг катта қисмини ташкил этади. Ушбу жароҳатларнинг оғирлиги спорт билан боғлиқ ўлим ҳолатларининг тахминан 70 фоизи ҳамда доимий ногиронлик ҳолатларининг 20 фоизига сабаб бўлади[22]. АҚШда ҳар йили тахминан 1,6–3,8 миллион спорт билан боғлиқ мия чайқалиши қайд этилади. Бунда америка футболи, хоккей ва футбол (соccер) каби контакт спорт турларида учраш даражаси энг юқори ҳисобланади[23].

Спорт билан боғлиқ бош жароҳатларининг энг кўп учрайдиган тури бўлган мия чайқалиши (cонcуссион) мияга таъсир этувчи кучли механик кучлар ҳамда улардан кейин ривожланадиган яллиғланиш натижасида неврологик функсияларнинг бузилиши оқибатида юзага келади[23]. Спорт билан боғлиқ мия чайқалишлари бўйича олиб борилган тадқиқотлар такрорий мия чайқалишлари сурункали травматик энсефалопатия (CТЕ) деб аталувчи касалликка олиб келиши мумкинлигини кўрсатган. Ушбу касаллик хотира пасайиши, импулсларни назорат қила олмаслик, шунингдек турли руҳий ва ҳаракат бузилишлари билан тавсифланади[23].

Майдон четида мия чайқалишига учраган спортчини баҳолаш симптомларни аниқлаш, когнитив тестлар ва мувозанатни текширишни ўз ичига олади[22]. Компютер томографияси (КТ) каби тасвирлаш усуллари фақат бош мия ичига қон қуйилиши гумон қилинган ҳолларда қўлланилади. Спортга қайтиш протоколлари спортчининг босқичма-босқич ва хавфсиз тикланишини таъминлаш ҳамда мия тўқимасининг шишиши натижасида юзага келадиган оғир ҳолат — иккиламчи зарба синдромининг (сеcонд-импаcт сйндроме) олдини олиш учун ишлаб чиқилган[23][24].

Умуртқа поғонасини иммобилизация қилиш

Бош ва бўйин жароҳатлари кўпинча биргаликда учрайди. Бўйин жароҳати бўлган беморни текширишда шифокор нерв илдизларининг сиқилиши ёки шикастланишини аниқлаш учун неврологик текширув билан бирга махсус диагностик усуллардан фойдаланади[22]. Агар орқа мия шикастланишига шубҳа қилинса, спортчи умуртқа поғонаси иммобилизациясига олинади ва қўшимча текширувларга юборилади. Бош жароҳати олган спортчи ҳушсиз бўлса, унда орқа мия шикастланиши мавжуд деб ҳисобланади ва умуртқа поғонасининг тўлиқ иммобилизацияси талаб этилади[22].

Қоидаларни ўзгартириш ва ҳимоя воситаларидан фойдаланиш каби бир қатор стратегиялар, айниқса футбол ва хоккей каби юқори контактли спорт турларида бош ҳамда бўйин жароҳатлари хавфини камайтиришга ёрдам берган[25]. Бироқ, бундай стратегиялар бўйин жароҳатларига қараганда мия чайқалишининг олдини олишда самаралироқ экани аниқланган[24]. Ушбу жароҳатларнинг жиддийлиги сабабли Cонcуссион ин Спорт Гроуп мунтазам равишда халқаро конференсиялар ўтказиб, мавжуд илмий адабиётларни таҳлил қилади ҳамда уларнинг олдини олиш ва даволаш бўйича янгиланган тавсияларни ишлаб чиқади[26].

Хавф омиллари

Спортчиларда юкламани бошқаришга доир ёндашувларнинг ўзгариши ҳамда ортиқча машғулот (овертраининг)дан хавотирлар туфайли Халқаро Олимпия қўмитаси 2016-йилда муҳим тадқиқот ўтказди. Унда спортчиларда ортиқча зўриқиш ва жароҳатланишга мойилликни оширувчи хавф омилларини аниқлаш мақсад қилинган эди[20]. Тадқиқот юклама ва жароҳатланиш хавфига оид аввалги 106 та тадқиқотни ўз ичига олган тизимли шарҳни қамраб олди. Тадқиқотнинг асосий хулосаларидан бири ташқи ва ички омилларнинг жароҳатланишга қандай таъсир қилиши ҳамда ушбу омилларни жароҳатларнинг олдини олиш мақсадида қандай бошқариш мумкинлигини таҳлил қилишдан иборат бўлди.

Спортчини жароҳатланишга кўпроқ мойил қиладиган ички (индивидуал) омиллардан бири жинс ҳисобланади. Масалан, аёл спортчиларда олдинги хочсимон бойлам (АCЛ) узилиши эркак спортчиларга нисбатан кўпроқ учрайди. Ўрта мактаб ёшидаги қиз спортчиларда ҳар бир спортчи-экспозицияга (А-Э) тўғри келадиган АCЛ узилишлари сони шу ёшдаги ўғил болаларга қараганда тахминан 1,6 баравар юқоридир[27]. Бошқа ички омилларга ёш, тана вазни, тана тузилиши, бўй[28], эгилувчанлик ёки ҳаракат амплитудасининг етишмаслиги, координация, мувозанат ва чидамлилик киради. Бундан ташқари, ясси оёқлик (пес планус), пес cавус, валгус ёки вару] тиззалари каби биологик омиллар спортчида биомеханиканинг бузилишига олиб келиб, жароҳатланиш хавфини ошириши мумкин[29].

Ички хавф омилларига психологик омиллар ҳам киради. Уй, мактаб ёки ижтимоий ҳаётдаги шахсий стресс омиллари айрим спортчиларнинг жароҳатланишга мойиллигини ошириши мумкин. Шунингдек, ташқи хавф омиллари ҳам спортчининг жароҳатланиш эҳтимолига таъсир қилади. Бундай омилларга дубулға, елка ҳимояси, тиш ҳимояси ва болдир ҳимояси каби спорт турига хос ҳимоя воситалари ҳамда уларнинг спортчига тўғри мослаштирилган ёки мослаштирилмаганлиги киради. Ҳимоя воситаларининг тўғри танланиши ва мослаштирилиши жароҳатларнинг олдини олиш самарадорлигини оширади. Ёмғир, қор, спорт майдони ёки қопламасининг ҳолати каби ташқи муҳит омиллари ҳам жароҳатланиш хавфига таъсир кўрсатади[30].

Олдини олиш

Профилактика спорт жароҳатларининг олдини олишга ёрдам беради. Бунинг афзалликлари қаторига спортчининг соғломроқ бўлиши, спорт фаолиятини узоқроқ давом эттириши, натижаларнинг яхшиланиши ҳамда тиббий харажатларнинг камайиши киради. Спорт жароҳатларининг олдини олиш дастурларининг афзалликларини мураббийлар, жамоа тиббиёт ходимлари, спорт жамоалари ва спортчиларнинг ўзига тушунтириш уларда соғлом, кучли ва мусобақалашишга тайёр эканлик ҳиссини шакллантиради. Тўғри ташкил этилган машғулотлар ва самарали машқлар кўплаб жароҳатларнинг юзага келишининг олдини олиши мумкин[31].

Бирламчи, иккиламчи ва учламчи профилактика

Профилактика одатда учта асосий турга бўлинади: бирламчи, иккиламчи ва учламчи профилактика[32].

Бирламчи профилактиканинг мақсади жароҳатланишнинг олдини олишдан иборат. Бунга мисол сифатида жамоа спортчиларининг тўпиқ фиксаторини тақиши келтирилиши мумкин. Ҳатто илгари тўпиқ жароҳатини бошдан кечирмаган спортчилар ҳам профилактика мақсадида фиксатордан фойдаланадилар. Агар бирламчи профилактика самарали бўлса, жароҳатланиш эҳтимоли бошиданоқ камаяди.

Иккиламчи профилактика жароҳат юзага келганидан кейинги эрта ташхис ва даволашни ўз ичига олади. Эрта ташхис қўйишнинг мақсади жароҳатнинг ўз вақтида ва тўғри даволанишини ҳамда тикланиш жараёнининг назорат қилинишини таъминлаш орқали дастлабки травма оқибатида юзага келиши мумкин бўлган қўшимча асоратларнинг олдини олишдир.

Айрим спорт лигалари иккиламчи профилактикани янада ривожлантириб, реал вақт режимидаги сенсор маълумотларидан фойдаланишни йўлга қўйган. Масалан, Швецария Миллий хоккей лигасининг айрим жамоалари дубулғага ўрнатилган сенсорлар ва таҳлил дастурларини синовдан ўтказмоқда. Ушбу тизимлар ўйин давомида спортчининг бош мия жароҳати хавфини эрта аниқлашга ёрдам беради[33]. Сенсорлар мураббийлар ва спортчиларга бошга берилган зарбанинг кучи, частотаси ва оғирлиги ҳақида реал вақт режимида маълумот узатади. Уларни босим датчиги сифатида ишлаши учун хоккей дубулғаларининг ички кўпик қисмига ўрнатиш режалаштирилган[34].

Учламчи профилактика эса фақат травма оқибатида юзага келган мавжуд ногиронликни реабилитация қилиш ва унинг оқибатларини камайтиришга қаратилган. Масалан, тўпиқ жароҳатини олган спортчи учун реабилитация мушак кучи ва ҳаракатчанликни тиклашга қаратилган мувозанат машқларини бажариш, шунингдек спортга босқичма-босқич қайтиш даврида тўпиқ фиксаторидан фойдаланишни ўз ичига олади.

Мавсум таҳлили

Спорт турида энг кўп фойдаланиладиган асосий мушак гуруҳларига йўналтирилган қизиш машқлари, чўзилиш ва жисмоний машқларни мунтазам бажариш муҳим аҳамиятга эга. Бу мушак тиришиши, мушак чўзилиши ҳамда стресс синиши хавфини камайтиради. Мавсум таҳлили машғулот усуллари, мусобақалар тақвими, сафарлар ва аввалги жароҳатларни таҳлил қилиш орқали хавфларни улар юзага келишидан олдин аниқлашга қаратилган. Агар спортчида илгари жароҳатлар кузатилган бўлса, мавсум таҳлили ушбу жароҳатларни кўриб чиқиб, уларнинг муайян машғулот ёки мусобақа дастури билан боғлиқ бўлиши мумкин бўлган қонуниятларини аниқлашга ҳаракат қилади. Масалан, футбол ёки кросс югуриш жамоасидаги стресс синиши югуриш ҳажмининг кескин ортиши ҳамда югуриш муҳити, масалан, юмшоқ қопламадан қаттиқ қопламага ўтиш билан боғлиқ бўлиши мумкин. Мавсум таҳлили жамоавий натижалар ёки алоҳида спортчи натижалари кўринишида ҳужжатлаштирилиши мумкин. Жароҳатлар учраш тезлиги билан боғлиқ бўлган бошқа муҳим омиллар қаторига машғулот ҳажмидаги ўзгаришлар, иқлим шароитининг алмашиши, муҳим учрашувларда ўйнаш учун танлов ҳамда зич ва тартибсиз тақвим туфайли уйқунинг етишмаслиги киради[32]. Жамоа дастури раҳбарлари ва мутахассислари келгуси мавсум учун соғлом, рақобатбардош ва ўзига ишонган спортчиларни тайёрлаш мақсадида зарур текширувларни ўтказишлари муҳимдир.

Мавсумолди скрининги

Спортчиларда жароҳатларнинг олдини олишга хизмат қилувчи яна бир муҳим баҳолаш усули мавсумолди скринингидир. Тадқиқот натижаларига кўра, НCААнинг И, ИИ ва ИИИ дивизионларига мансуб ўн беш спорт тури бўйича машғулотларда кузатилган энг юқори жароҳатланиш даражаси мавсумолди даврига тўғри келган бўлиб, у мавсум даври ва мавсумдан кейинги даврга нисбатан юқори бўлган[35]. Спортчини ўз спорт туридаги турли фаолиятларга тайёрлаш мақсадида ҳар йили юз минглаб спортчиларда спорт билан шуғулланишдан олдинги тиббий кўриклар мунтазам ўтказилади. Жисмоний кўрик жароҳатлар хавфини камайтириш ҳамда юзага келиши мумкин бўлган жароҳатларнинг дастлабки белгиларини аниқлаш учун тўғри ўтказилиши лозим. Мавсумолди скрининги бўғимлар (тўпиқ, билак, сон ва бошқалар) ҳаракатчанлигини, бўғимлар (тизза, бўйин ва бошқалар) барқарорлигини, мушакларнинг кучи ва қувватини, шунингдек нафас олиш хусусиятларини баҳолашни ўз ичига олади. Мавсумолди скринингининг асосий мақсади спортчининг мусобақаларда қатнашишига рухсат бериш ҳамда унда жароҳат ёки касаллик аломатлари йўқлигини тасдиқлашдир, чунки бундай ҳолатлар спортчи учун тиббий хавф (ва спорт ташкилоти учун ҳуқуқий жавобгарлик хавфи) туғдириши мумкин[32]. Жисмоний кўрик ва бўғимлар ҳаракатининг эркинлигини баҳолаш билан бир қаторда, мавсумолди скринингида кўпинча овқатланиш ҳолати ҳам ҳисобга олинади. Темир миқдори, қон босими, суюқлик мувозанати, умумий энергия истеъмолининг етарлилиги ҳамда гликоген захираларининг меъёрий даражада бўлишини сақлаш муҳимдир. Организмнинг кунлик озиқ моддаларига бўлган эҳтиёжи қондирилса, тўғри овқатланиш жароҳатларнинг олдини олиш ва реабилитацияга ёрдам беради. Етарли миқдорда калория, углевод, суюқлик, оқсил ҳамда витамин ва минераллар истеъмол қилиш спортчининг умумий саломатлиги учун муҳим бўлиб, эҳтимолий жароҳатлар хавфини камайтиради[36]. Масалан, темир танқислиги эркак ва аёл спортчиларда учраши мумкин, бироқ коллежда таҳсил олувчи аёл спортчиларнинг қарийб 60 фоизида темир танқислиги кузатилади[36]. Темир танқислигига ҳайз кўриш, ошқозон-ичакдан қон кетиши, рационда темирнинг етарли бўлмаслиги, умумий чарчоқ ва ҳолсизлик каби кўплаб омиллар сабаб бўлиши мумкин. Агар темир танқислиги бартараф этилмаса, спорт натижалари пасайиши, шунингдек иммун ва когнитив функсиялар ёмонлашиши мумкин[37].

Функсионал ҳаракат скрининги

Мавсумолди скринингида қўлланиладиган усуллардан бири функсионал ҳаракат скрининги (ФМС) ҳисобланади. Функсионал ҳаракат скрининги ҳаракат нақшлари ва ассиметрияларини баҳолаш усули бўлиб, у механик чекловлар ҳамда эҳтимолий жароҳатлар хавфи ҳақида маълумот бериши мумкин. Ушбу скрининг ҳаракатчанлик ва барқарорлик мувозанатини талаб қиладиган еттита асосий ҳаракат намунасидан иборат. Мазкур асосий ҳаракатлар локомотор, манипулятив ва стабилизацион ҳаракатларнинг кузатиладиган бажарилишини баҳолаш имконини беради. Тестлар спортчини экстремал ҳолатларга жойлаштиради ва бунда барқарорлик ҳамда ҳаракатчанлик етарли бўлмаганда мавжуд заифликлар ва номутаносибликлар яққол намоён бўлади[38].

Еттита асосий ҳаракат қуйидагилардан иборат: чуқур ўтириб туриш, тўсиқдан қадам ташлаш, бир чизиқ бўйлаб лунге, елка ҳаракатчанлиги, фаол тўғри оёқни кўтариш, гавда барқарорлигини баҳоловчи қўл билан кўтарилиш (пуш-уп) ҳамда ротацион барқарорлик. Масалан, чуқур ўтириб туриш бутун тана биомеханикасини баҳоловчи тест ҳисобланади. У сон, тизза ва тўпиқ бўғимларининг икки томонлама, симметрик ва функсионал ҳаракатчанлигини баҳолаш учун қўлланилади. Бош устида ушлаб турилган таёқ елка бўғимлари ва кўкрак умуртқа поғонасининг икки томонлама ва симметрик ҳаракатчанлигини баҳолашга хизмат қилади. Чуқур ўтириб туриш техникасини тўғри бажариш тос суяги ритми, тўпиқнинг ёпиқ кинетик занжирдаги дорсифлексияси, тизза ва сон бўғимларининг букилиши, кўкрак умуртқа поғонасининг ёзилиши, шунингдек елка бўғимларининг букилиши ва абдуксиясини талаб қилади.

Ҳар бир ҳаракат учун балл бериш тизими мавжуд. Спортчи ҳаракатни компенсациясиз бажарса 3 балл, ҳаракатни бажарса, бироқ нотўғри биомеханика ёки компенсатор ҳаракатлардан фойдаланса 2 балл, компенсация билан ҳам бажара олмаса 1 балл, тестнинг исталган босқичида оғриқ кузатилса эса 0 балл берилади. Еттита асосий тестдан учтаси — елка ҳаракатчанлиги, гавда барқарорлигини баҳоловчи пуш-уп ва ротацион барқарорлик — қўшимча „ўтди/ўтмади“ (cлеаранcе) баҳолашига эга. Агар спортчи ушбу текширувдан ўта олмаса, умумий натижага 0 балл қўйилади. Баҳолаш якунлангач, спортчи ва тиббиёт мутахассиси натижаларни биргаликда кўриб чиқиб, аниқланган заиф томонларни мустаҳкамлаш ҳамда эҳтимолий жароҳатлар хавфини камайтиришга қаратилган профилактик дастур ишлаб чиқишлари мумкин[38][39].

Харажатлар

Спорт жароҳатлари учрашиш тезлигини камайтиришга қаратилган чора-тадбирлар соғлиқни сақлаш харажатларига, шунингдек оила ва жамият ресурсларига ҳам таъсир кўрсатиши мумкин[40]. Спорт жароҳатлари бевосита ва билвосита харажатларга эга. Бевосита харажатлар одатда жароҳатларнинг олдини олиш, уларни аниқлаш ва даволаш учун соғлиқни сақлаш ресурсларидан фойдаланиш қийматини ҳисобга олган ҳолда ҳисоблаб чиқилади. Соғлиқни сақлаш ресурсларидан фойдаланиш ва у билан боғлиқ харажатлар бўйича қўшимча тадқиқотлар ўтказишга эҳтиёж мавжуд. Ушбу харажатлар таркибига турли жароҳатларнинг прогнози бир-биридан фарқ қилиши билан боғлиқ харажатлар ҳам киради. Билвосита харажатлар ҳам ҳисобга олиниши мумкин, чунки жароҳат инсоннинг ишга қайтишига тўсқинлик қилса, бу унинг ўзи ва бошқалар учун иқтисодий фойданинг камайишига олиб келиши мумкин[41].

Коллеж спортида спорт жароҳатларининг тахминий йиллик қиймати 446 миллион АҚСҲ долларидан 1,5 миллиард АҚСҲ долларигача баҳоланади[42]. Ўрта мактаб спортида эса спорт жароҳатларининг тахминий йиллик қиймати 5,4 миллиарддан 19,2 миллиард АҚСҲ долларигача етади[42]. Қўшма Штатларда спорт жароҳатлари билан боғлиқ шошилинч тиббий ёрдам бўлимларига мурожаатлар учун тиббий харажатлар ҳар йили 935 миллион АҚСҲ долларидан ошади[43].

Спорт билан боғлиқ эмоционал стресс

Спорт билан шуғулланиш спортчиларга ҳам жисмоний, ҳам руҳий талабларни юклайди. Спортчилар бошқалар билан рақобатлашиш натижасида юзага келадиган курашиш усуллари (cопинг)ни, стресс омиллари ва умидсизликларни бошқаришни ўрганишлари зарур. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, спорт жароҳатларидан кейин хавотир, стресс ва депрессия даражалари ортади. Жароҳатдан сўнг кўплаб спортчиларда ўзини ўзи баҳолаш билан боғлиқ муаммолар, спортчилик идентиклик инқирози ҳамда травмадан кейинги кучли руҳий изтироб кузатилади. Буларнинг барчаси қочишга йўналтирилган cопинг кўникмалари билан боғлиқ бўлиши мумкин[44].

Ҳар йили Қўшма Штатларда 3,5 миллион спортчи жароҳат олади; шу сабабли жароҳатларнинг хавотирланишга қандай таъсир кўрсатишини тушуниш муҳимдир[45]. Спортчилар муваффақиятни устувор деб биладиган муҳитда фаолият юритадилар ва жароҳатлар уларнинг ўз салоҳиятини тўлиқ намоён этишига тўсқинлик қилиши мумкин[46]. Муваффақиятга бундай кучли интилиш туфайли кўплаб спортчилар оғриққа қарамай машғулот ва мусобақаларни тўхтатишни истамайдилар. Жароҳат нафақат спортчининг машғулот ўташ ва мусобақаларда қатнашиш қобилиятига, балки унинг руҳий ҳолати ва руҳий саломатлигига ҳам салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Мураббийлар, жамоадошлар, мухлислар ва оммавий ахборот воситалари томонидан спортчиларга оғриқ ва жароҳатларга қарамай ўйнаш бўйича кўрсатиладиган босим уларни жисмоний хавфни қабул қилиш ягона танлов деган фикрга олиб келиши мумкин[46]. Натижада спортчи бир вақтнинг ўзида ҳам жисмоний, ҳам руҳий қийинчиликларни бошдан кечиради ва тегишли ёрдам кўрсатилмаса, бу янада салбий оқибатларга олиб келиши мумкин.

Бундан ташқари, шахсий ва вазиятга оид омиллар спортчининг ўз жароҳати ҳақидаги тасаввурига бевосита таъсир кўрсатиши мумкин. Шахсий омилларга жароҳатнинг хусусиятлари, спортчининг жароҳатга бўлган муносабати ҳамда унинг шахсий ўзлиги киради[46]. Вазиятга оид омиллар эса спорт тури, ижтимоий таъсирлар ва реабилитация муҳити билан боғлиқ[46]. Масалан, ажралиш ёки ишдаги беқарорлик каби стрессли ҳаётий воқеалар жароҳат олиш эҳтимолини ошириши мумкин[45]. Спортчининг жароҳатга бўлган жавоби жароҳатдан олдин дуч келган турли стрессорлар ва аввалги қийинчиликларни енгишда фойдаланган cопинг кўникмаларига ҳам боғлиқ. Шу сабабли, реабилитация жараёнида спортчиларнинг когнитив, ҳиссий ва хулқ-атворга оид эҳтиёжларини ҳисобга олувчи интеграциялашган моделдан фойдаланиш муҳимдир.

Реабилитация жараёнида спортчилар жароҳатнинг ўзи ҳамда шахсий ва вазиятга оид муаммолар туфайли хавотирни бошдан кечириши мумкин. Ментал мураббий Жефф Троэсч таъкидлаганидек: „Жароҳатдан тикланиш ҳар қандай спортчи дуч келадиган энг оғир психологик синовлардан бири бўлиши мумкин[47].“ Жароҳат билан боғлиқ ноаниқлик ва ўз танаси устидан тўлиқ назоратни йўқотиш спортчида хавотир ҳамда стрессни кучайтириши мумкин. Тадқиқотлар юқори ташвиш кўрсаткичлари кўпинча депрессия каби бошқа ҳамроҳ касалликлар билан боғлиқлигини кўрсатган[48]. Бундан ташқари, спортдаги фаолиятидан камроқ қониқадиган спортчиларда ташвиш даражаси фаолиятидан қониқадиган спортчиларга қараганда юқорироқ бўлган[48]. Ушбу тадқиқотлар шуни кўрсатадики, жароҳат олган спортчиларда психологик ва ижтимоий омиллар таъсирида хавотир даражаси ортади. Шу боис, ушбу омилларни ҳисобга олиш спорт тиббиёти мутахассисларига элита спортчиларининг психологик эҳтиёжларини режалаштиришда ёрдам бериши мумкин.

Тикланиш жараёнида психологик тайёргарликни таъминлаш учун реабилитация муассасалари спортчиларда ишончни мустаҳкамлаши ва уларга ижтимоий ёрдам кўрсатиши лозим. Спортга қайтиш бўйича ишончни шакллантириш „реабилитация мутахассисига ишонч, ижтимоий ёрдамга бўлган эҳтиёжнинг қондирилиши ҳамда жисмоний стандартлар ва клиник натижаларга эришиш“ни ўз ичига олади[49]. Ижтимоий қўллаб-қувватлаш жароҳат билан боғлиқ хавотир ва стрессни камайтирувчи ҳимоя омили бўлиб хизмат қилиши, спортчининг психологик ва ҳиссий фаровонлигини яхшилаши мумкин. Натижада бу реабилитация давомида спортчининг мотивацияси ва cопинг кўникмаларини ривожлантиради[50]. Тадқиқотлар шунингдек, „ҳамдардлик, меҳр, ишонч ва ғамхўрлик“ка асосланган ҳиссий ижтимоий қўллаб-қувватлаш жароҳат олган спортчиларнинг психологик тикланишига ижобий таъсир кўрсатишини билдиради[50]. Психологик ҳолатга кўпроқ эътибор қаратилганида, спортчилар жароҳатдан тикланишни орзуларига тўсқинлик қилувчи ғов эмас, балки янги мусобақа ёки янги вазифа сифатида қабул қилишга кўпроқ мойил бўладилар.

Тикланиш даврида психологик ва ижтимоий омилларни ҳисобга олиш учун тегишли хизматлар спортчилар учун қулай ва мавжуд бўлиши керак. Кўплаб университетлар талабаларига психологик хизматлар кўрсаца-да, бу мутахассислар спортчиларга хос муаммоларни ҳал қилиш бўйича етарли тайёргарликка эга бўлмаслиги мумкин[50]. Шу сабабли, спортчилар билан мунтазам ишлайдиган сертификатланган атлетик тренерлар уларга ҳиссий ва ижтимоий ёрдам кўрсатишда муҳим ресурс ҳисобланади[50]. Тадқиқотларга кўра, атлетик тренерларидан кўрсатилган ижтимоий ёрдамдан қониққан спортчиларда депрессия ва хавотир аломатлари ҳақида хабар бериш эҳтимоли 87% га кам бўлган[50]. Шу боис, спортчиларнинг кундалик фаолиятида иштирок этадиган бундай тренерлар реабилитация жараёнида психологик ёрдам кўрсатишда муҳим рол ўйнаши мумкин.

Ҳозирги вақтда руҳий саломатлик билан боғлиқ муаммолар кўпинча стигма билан ўралган бўлиб, юқори даражадаги спортчилар орасида заифлик белгиси сифатида қабул қилинади. Кара Гоучернинг салбий ўз-ўзига мурожаат қилиш ва ўзига ишончсизлик ҳақидаги тажрибасини очиқ улашгани муҳокама қилинганда, муаллиф бундай ҳолат спорт оламида кам учрашини, чунки бундай муаммолар одатда заифлик сифатида баҳоланишини таъкидлаган[51]. Агар Кара Гоучер каби спортчилар руҳий саломатлиги ҳақида очиқ гапирсалар, бошқалар ҳам ўз муаммоларини яширмасдан муҳокама қилишга мойил бўладилар. Шу сабабли, руҳий саломатлик билан боғлиқ стигмани камайтириш ва бу мавзуда очиқ мулоқот қилиш спортчиларнинг спорт фаолияти давомида ва жароҳат пайтида психологик ёрдам излашига ёрдам беради. Онгли хабардорликка (миндфулнесс) асосланган, онг ва танани уйғунлаштирувчи усуллар юқори даражадаги спортчиларнинг руҳий саломатлигини қўллаб-қувватлашда қўлланила бошлаган. Онгли хабардорлик (миндфулнесс) нафақат умумий фаровонликни яхшилаши ва спорт натижаларини ошириши, балки стресс ҳамда у билан боғлиқ психологик муаммолардан ҳимоя қилувчи омил сифатида ҳам хизмат қилиши мумкин[45]. Руҳий саломатликни заифлик деб ҳисоблаш билан боғлиқ стигма мукаммалликка ва муваффақиятга интилувчи спортчиларнинг ёрдам сўрашига тўсқинлик қилувчи асосий омиллардан биридир.

Элита спортчилари жуда кўп вақт ва куч сарфлайдилар ҳамда жисмоний ва руҳий қийинчиликларга дуч келишлари мумкин. Шу сабабли, реабилитация дастурлари руҳий саломатликни тикланиш жараёнининг муҳим таркибий қисми сифатида кўриб чиқиши зарур. Бу спортчиларга нафақат жароҳатнинг жисмоний оқибатларини, балки унинг психологик таъсирини ҳам енгишга ёрдам беради. Спортчилар спортга қайтишда жисмонан ҳам, руҳан ҳам тайёр бўлишлари ва энг юқори даражада натижа кўрсатишлари учун уларнинг жароҳат тажрибасини жисмоний, психологик ва ижтимоий нуқтаи назардан тушуниш муҳимдир[46].

Кўплаб талаба-спортчилар руҳий саломатлик бўйича ёрдам сўрамайдилар. Тадқиқотларга кўра, руҳий саломатлик билан боғлиқ муаммоларга эга коллеж спортчиларининг атиги 10 фоизи ёрдамга мурожаат қилади[52]. Бу шуни англатадики, тахминан 500 минг коллеж спортчисидан[53] атиги 50 минг нафари ёрдам излайди. Хабардорлик ҳам муҳим муаммолардан биридир. Коллеж спортчилари орасида руҳий саломатлик бўйича ёрдамни баҳолаган сўров натижаларига кўра, эркак спортчиларнинг 60 фоизи ва аёл спортчиларнинг 55 фоизи руҳий саломатлик бўйича ёрдамни қаердан ва қандай олишни билмаслигини билдирган[54].

Манбалар

  1. ↑ Ҳултеэн, Рян М.; Смитҳ, Жордан Ж.; Морган, Пҳилип Ж.; Барнетт, Лиса М.; Ҳаллал, Педро C.; Cолйвас, Ким; Лубанс, Давид Р. (Фебруарй 2017). "Глобал партиcипатион ин спорт анд леисуре-тиме пҳйсиcал аcтивитиэс: А сйстематиc ревиэw анд мета-аналйсис" (эн). Превентиве Медиcине 95: 14–25. дои:10.1016/ж.йпмед.2016.11.027. ПМИД 27939265. ҳттпс://линкингҳуб.элсевиэр.cом/ретриэве/пии/С0091743516303838. 
  2. ↑ Денг, Ю; Фан, Анҳуи (2022-10-31). "Трендс ин спорц партиcипатион ин адолесcенц: Дата фром а ларге-сcале сампле ин тҳе УС адолесcенц". Фронтиэрс ин Публиc Ҳеалтҳ 10. дои:10.3389/фпубҳ.2022.960098. ИССН 2296-2565. ПМИД 36388371. ПМC 9662613. //www.пубмедcентрал.ниҳ.гов/артиcлерендер.фcги?тоол=пмcентрез&артид=9662613. 
  3. ↑ 3,0 3,1 ван Мечелен, Wиллем; Ҳлобил, Ҳйнек; Кемпер, Ҳан C.Г. (Аугуст 1992). "Инcиденcе, Северитй, Аэтиологй анд Превентион оф Спорц Инжуриэс: А Ревиэw оф Cонcепц" (эн). Спорц Медиcине 14 (2): 82–99. дои:10.2165/00007256-199214020-00002. ИССН 0112-1642. ПМИД 1509229. ҳттп://линк.спрингер.cом/10.2165/00007256-199214020-00002. 
  4. ↑ Wацон, А. W. С. (Септембер 1997). "Спорц инжуриэс: инcиденcе, cаусес, превентион" (эн). Пҳйсиcал Тҳерапй Ревиэwс 2 (3): 135–151. дои:10.1179/птр.1997.2.3.135. ИССН 1083-3196. ҳттп://www.тандфонлине.cом/дои/фулл/10.1179/птр.1997.2.3.135. 
  5. ↑ Сøренсен, Л.; Ларсен, С. Э.; Рöcк, Н. Д. (Оcтобер 1996). "Тҳе эпидемиологй оф спорц инжуриэс ин счоолагед чилдрен" (эн). Сcандинавиан Жоурнал оф Медиcине & Сcиэнcе ин Спорц 6 (5): 281–286. дои:10.1111/ж.1600-0838.1996.тб00471.х. ИССН 0905-7188. ПМИД 8960649. ҳттпс://онлинелибрарй.wилей.cом/дои/10.1111/ж.1600-0838.1996.тб00471.х. 
  6. ↑ „Энг шикастли спорт турлари рейтинги“. олймпиc.уз/оз/. Қаралди: 2026-йил 17-июл.
  7. ↑ Ланзи, Гуй Л. (2017-04-01). "Фаcиал Инжуриэс ин Спорц, Софт Тиссуэ Инжуриэс (Абрасионс, Cонтусионс, Лаcератионс)". Cлиниcс ин Спорц Медиcине 36 (2): 287–98. дои:10.1016/ж.cсм.2016.11.008. ИССН 0278-5919. ПМИД 28314418. 
  8. ↑ 8,0 8,1 8,2 Ҳоотман, Ж. М., эт ал. (2007). „Эпидемиологй оф Cоллегиате Инжуриэс фор 15 Спорц: Суммарй анд Реcоммендатионс фор Инжурй Превентион Инитиативес.“ Жоурнал оф Атҳлетиc Траининг, 42(2), 311-319. Аваилабле ат: ПМC (wеб ИД: 17).
  9. ↑ Ардерн, Cларе Л; Тайлор, Ничолас Ф; Феллер, Жулиан А; Wебстер, Кате Э (Новембер 2014). "Фифтй-фиве пер cент ретурн то cомпетитиве спорт фоллоwинг антериор cруcиате лигамент реcонструcтион сургерй: ан упдатед сйстематиc ревиэw анд мета-аналйсис инcлудинг аспеcц оф пҳйсиcал фунcтионинг анд cонтехтуал фаcторс" (эн). Бритиш Жоурнал оф Спорц Медиcине 48 (21): 1543–1552. дои:10.1136/бжспорц-2013-093398. ИССН 0306-3674. ПМИД 25157180. ҳттпс://бжсм.бмж.cом/лоокуп/дои/10.1136/бжспорц-2013-093398. 
  10. ↑ "Cорреcтион: Инcиденcе анд преваленcе оф ҳамстринг инжуриэс ин фиэлд-басед теам спорц: а сйстематиc ревиэw анд мета-аналйсис оф 5952 инжуриэс фром овер 7 миллион эхпосуре ҳоурс" (эн). Бритиш Жоурнал оф Спорц Медиcине 58 (23): э11. Деcембер 2024. дои:10.1136/бжспорц-2021-104936cорр1. ИССН 0306-3674. ПМИД 39622580. 
  11. ↑ Аиcале, Р.; Тарантино, Д.; Маффулли, Н. (Деcембер 2018). "Оверусе инжуриэс ин спорт: а cомпреҳенсиве овервиэw" (эн). Жоурнал оф Ортҳопаэдиc Сургерй анд Ресеарч 13 (1): 309. дои:10.1186/с13018-018-1017-5. ИССН 1749-799Х. ПМИД 30518382. ПМC 6282309. //www.пубмедcентрал.ниҳ.гов/артиcлерендер.фcги?тоол=пмcентрез&артид=6282309. 
  12. ↑ Тоотҳ, Cамилле; Гоффлот, Амандине; Счwартз, Céдриc; Cроисиэр, Жеан-Лоуис; Беаударт, Чарлотте; Бруйèре, Оливиэр; Фортҳомме, Бéнéдиcте (Септембер 2020). "Риск Фаcторс оф Оверусе Шоулдер Инжуриэс ин Оверҳеад Атҳлетес: А Сйстематиc Ревиэw" (эн). Спорц Ҳеалтҳ: А Мултидисcиплинарй Аппроач 12 (5): 478–487. дои:10.1177/1941738120931764. ИССН 1941-7381. ПМИД 32758080. ПМC 7485028. //www.пубмедcентрал.ниҳ.гов/артиcлерендер.фcги?тоол=пмcентрез&артид=7485028. 
  13. ↑ Клоуче, Шаҳназ; Лефевре, Ниcолас; Ҳерман, Серге; Герометта, Антоине; Боҳу, Ёанн (Жулй 2016). "Ретурн то Спорт Афтер Ротатор Cуфф Теар Репаир: А Сйстематиc Ревиэw анд Мета-аналйсис" (эн). Тҳе Америcан Жоурнал оф Спорц Медиcине 44 (7): 1877–1887. дои:10.1177/0363546515598995. ИССН 0363-5465. ПМИД 26316611. ҳттпс://жоурналс.сагепуб.cом/дои/10.1177/0363546515598995. 
  14. ↑ Фурнисс, Доминиc; Ҳейwоод, Антҳонй Ж. (2011-04-21). "Софт тиссуэ ҳанд инжуриэс". Охфорд Медиcине Онлине 1. дои:10.1093/мед/9780199550647.003.012024. 
  15. ↑ Ланзи, Гуй Л. (2017-04-01). "Фаcиал Инжуриэс ин Спорц, Софт Тиссуэ Инжуриэс (Абрасионс, Cонтусионс, Лаcератионс)". Cлиниcс ин Спорц Медиcине 36 (2): 287–98. дои:10.1016/ж.cсм.2016.11.008. ИССН 0278-5919. ПМИД 28314418. 
  16. ↑ 16,0 16,1 16,2 16,3 16,4 Гоулд, Трентон Э.; Пиланд, Сcотт Г.; Cасwелл, Шане В.; Раналли, Деннис; Миллс, Степҳен; Феррара, Мичаэл С.; Cоурсон, Рон (2016-10-15). "Натионал Атҳлетиc Траинерс' Ассоcиатион Поситион Статемент: Превентинг анд Манагинг Спорт-Релатед Дентал анд Орал Инжуриэс". Жоурнал оф Атҳлетиc Траининг 51 (10): 821–39. дои:10.4085/1062-6050-51.8.01. ИССН 1062-6050. ПМИД 27875057. ПМC 5189236. //www.пубмедcентрал.ниҳ.гов/артиcлерендер.фcги?тоол=пмcентрез&артид=5189236. 
  17. ↑ „Энамел-дентин фраcтуре – Дентал Траума Гуиде“ (эн-УС). денталтраумагуиде.орг. Қаралди: 2018-йил 15-ноябр.
  18. ↑ Сервиcес, Департмент оф Ҳеалтҳ & Ҳуман. „Боне фраcтурес“ (эн). Қаралди: 2018-йил 15-ноябр.
  19. ↑ 19,0 19,1 Аиcале, Р.; Тарантино, Д.; Маффулли, Н. (Деcембер 2018). "Оверусе инжуриэс ин спорт: а cомпреҳенсиве овервиэw" (эн). Жоурнал оф Ортҳопаэдиc Сургерй анд Ресеарч 13 (1): 309. дои:10.1186/с13018-018-1017-5. ИССН 1749-799Х. ПМИД 30518382. ПМC 6282309. //www.пубмедcентрал.ниҳ.гов/артиcлерендер.фcги?тоол=пмcентрез&артид=6282309. 
  20. ↑ 20,0 20,1 Солигард, Торбжøрн; Счwеллнус, Мартин; Алонсо, Жуан-Мануэл; Баҳр, Роалд; Cларсен, Бен; Дижкстра, Ҳ Паул; Габбетт, Тим; Глеэсон, Мичаэл эт ал. (Септембер 2016). "Ҳоw муч ис тоо муч? (Парт 1) Интернатионал Олймпиc Cоммиттеэ cонсенсус статемент он лоад ин спорт анд риск оф инжурй" (эн). Бритиш Жоурнал оф Спорц Медиcине 50 (17): 1030–1041. дои:10.1136/бжспорц-2016-096581. ИССН 0306-3674. ПМИД 27535989. ҳттпс://бжсм.бмж.cом/лоокуп/дои/10.1136/бжспорц-2016-096581. 
  21. ↑ Шарадзе, Д., эт ал. „ТҲЕ ИНCИДЕНCЕ ОФ СПОРТС ИНЖУРИЭС АМОНГ СCҲООЛ-АГЕД CҲИЛДРЕН АНД АДОЛЕСCЕНТС.“ Георгиан Медиcал Неwс, но. 343, 2023, пп. 193–98.
  22. ↑ 22,0 22,1 22,2 22,3 Wҳитесиде, Жоҳн W. (2006-10-15). "Манагемент оф ҳеад анд неcк инжуриэс бй тҳе сиделине пҳйсиcиан". Америcан Фамилй Пҳйсиcиан 74 (8): 1357–1362. ИССН 0002-838Х. ПМИД 17087430. ҳттпс://арчиве.орг/детаилс/сим_америcан-фамилй-пҳйсиcиан_2006-10-15_74_8/паге/1357. 
  23. ↑ 23,0 23,1 23,2 23,3 Сатарасингҳе, Правеэн; Ҳамилтон, Д Кожо; Бучанан, Роберт Ж; Колтз, Мичаэл Т (2019-01-01). "Унифйинг Патҳопҳйсиологиcал Эхпланатионс фор Спорц-Релатед Cонcуссион анд Cонcуссион Протоcол Манагемент: Литературе Ревиэw" (ЭН). Жоурнал оф Эхпериментал Неуросcиэнcе 13. дои:10.1177/1179069518824125. ИССН 1179-0695. ПМИД 30675103. ПМC 6330734. //www.пубмедcентрал.ниҳ.гов/артиcлерендер.фcги?тоол=пмcентрез&артид=6330734. 
  24. ↑ 24,0 24,1 Лакер, Сcотт Р. (2015-06-30). "Спорц-Релатед Cонcуссион" (эн). Cуррент Паин анд Ҳеадаче Репорц 19 (8). дои:10.1007/с11916-015-0510-3. ИССН 1534-3081. ҳттпс://линк.спрингер.cом/артиcле/10.1007/с11916-015-0510-3. 
  25. ↑ Cоопер, Минтон Труитт; МcГеэ, Кевин М.; Андерсон, Д. Грег (Жулй 2003). "Эпидемиологй оф атҳлетиc ҳеад анд неcк инжуриэс". Cлиниcс ин Спорц Медиcине 22 (3): 427–443, вии. дои:10.1016/с0278-5919(02)00110-2. ИССН 0278-5919. ПМИД 12852678. ҳттпс://арчиве.орг/детаилс/сим_cлиниcс-ин-спорц-медиcине_2003-07_22_3/паге/427. 
  26. ↑ Патриcиос, Жон С.; Счнеидер, Катҳрйн Ж.; Дворак, Жири; Аҳмед, Осман Ҳассан; Блауwет, Чери; Cанту, Роберт C.; Давис, Гавин А.; Эчемендиа, Рубен Ж. эт ал. (2023-06-01). "Cонсенсус статемент он cонcуссион ин спорт: тҳе 6тҳ Интернатионал Cонференcе он Cонcуссион ин Спорт–Амстердам, Оcтобер 2022" (эн). Бритиш Жоурнал оф Спорц Медиcине 57 (11): 695–711. дои:10.1136/бжспорц-2023-106898. ИССН 0306-3674. ПМИД 37316210. ҳттпс://бжсм.бмж.cом/cонтент/57/11/695.лонг. 
  27. ↑ Горнитзкй, Алех (Оcтобер 2016). "Спорт-Спеcифиc Еарлй Риск анд Инcиденcе оф Антериор Cруcиате Лигамент Теарс ин Ҳигҳ Счоол Атҳлетес.". Америcан Жоурнал оф Спорц Медиcине 44 (10): 2716–2723. дои:10.1177/0363546515617742. ПМИД 26657853. 
  28. ↑ Рöсслер, Р.; Жунге, А.; Чомиак, Ж.; Нěмеc, К.; Дворак, Ж.; Личтенстеин, Э.; Фауде, О. (10 Оcтобер 2017). "Риск фаcторс фор фоотбалл инжуриэс ин ёунг плаерс агед 7 то 12 еарс". Сcандинавиан Жоурнал оф Медиcине & Сcиэнcе ин Спорц 28 (3): 1176–82. дои:10.1111/смс.12981. ПМИД 28922490. 
  29. ↑ Реад, Паул Ж.; Оливер, Жон Л.; Де Сте Cроих, Марк Б. А.; Мер, Грегорй Д.; Ллойд, Рҳодри С. (2016-08-26). "Неуромусcулар Риск Фаcторс фор Кнеэ анд Анкле Лигамент Инжуриэс ин Мале Ёутҳ Соccер Плаерс". Спорц Медиcине (Ауcкланд, Н.З.) 46 (8): 1059–1066. дои:10.1007/с40279-016-0479-з. ИССН 0112-1642. ПМИД 26856339. ПМC 5501175. //www.пубмедcентрал.ниҳ.гов/артиcлерендер.фcги?тоол=пмcентрез&артид=5501175. 
  30. ↑ Wанг, Виcтор; Маер, Франк; Бонавентура, Клаус; Wипперт, Мариа (2017-02-01). "Интринсиc анд Эхтринсиc Инжурй Риск Фаcторс оф Элите Wинтер Спорц Атҳлете ин Траининг" (эн). Бр Ж Спорц Мед 51 (4): 406. дои:10.1136/бжспорц-2016-097372.309. ИССН 0306-3674. ҳттпс://бжсм.бмж.cом/cонтент/51/4/406.1. 
  31. ↑ „Умумий спорт жароҳатлари: олдини олиш, даволаш ва тиклаш“. аполлоҳоспиталс.cом/уз/. Қаралди: 2026-йил 17-июл.
  32. ↑ 32,0 32,1 32,2 "Спорц Инжурй Превентион". Спорц Ҳеалтҳ 9 (2): 106–107. 2017. дои:10.1177/1941738117692555. ПМИД 28225690. ПМC 5349399. //www.пубмедcентрал.ниҳ.гов/артиcлерендер.фcги?тоол=пмcентрез&артид=5349399. 
  33. ↑ „Смарт ҳоcкей ҳелмет ассессес плаерс' кноcкс то тҳе ноггин“ (эн-УС). Неw Атлас (2023-йил 31-март). Қаралди: 2023-йил 4-сентябр.
  34. ↑ Нагалwаде, Видя „Смарт ҳелмец то протеcт агаинст ҳеад траума“ (эн-УС). Теч Эхплорист (2023-йил 1-апрел). Қаралди: 2023-йил 4-сентябр.
  35. ↑ "Эпидемиологй оф Cоллегиате Инжуриэс фор 15 Спорц
  36. ↑ 36,0 36,1 Нслабаугҳ. „Нутритион анд тҳе Инжуред Атҳлете“. НCАА (2014-йил 3-январ). Қаралди: 2016-йил 24-апрел.
  37. ↑ Роwланд, Тҳомас (2012). "Ирон Дефиcиэнcй ин Атҳлетес". Америcан Жоурнал оф Лифестйле Медиcине 6 (4): 319–27. дои:10.1177/1559827611431541. 
  38. ↑ 38,0 38,1 Cоок, Грай; Буртон, Леэ (2006). "Пре-Партиcипатион Сcреэнинг: Тҳе Усе оф Фундаментал Мовеменц ас ан Ассессмент оф Фунcтион – Парт 1". Нортҳ Америcан Жоурнал оф Спорц Пҳйсиcал Тҳерапй 1 (2): 62–72. ПМИД 21522216. ПМC 2953313. //www.пубмедcентрал.ниҳ.гов/артиcлерендер.фcги?тоол=пмcентрез&артид=2953313. 
  39. ↑ Беардслей, Чрис; Cонтрерас, Брет (2014). "Тҳе Фунcтионал Мовемент Сcреэн". Стренгтҳ анд Cондитионинг Жоурнал 36 (5): 72–80. дои:10.1519/ССC.0000000000000074. ИССН 1524-1602. 
  40. ↑ Ҳаидер, Адил Ҳ.; Салеэм, Таимур; Биланиук, Жарослаw W.; Барраcо, Роберт Д. (Нов 2012). "Ан эвиденcе-басед ревиэw". Жоурнал оф Траума анд Аcуте Cаре Сургерй 73 (5): 1340–47. дои:10.1097/та.0б013э318270ббcа. ПМИД 23117389. ПМC 3989528. //www.пубмедcентрал.ниҳ.гов/артиcлерендер.фcги?тоол=пмcентрез&артид=3989528. 
  41. ↑ Öзтüрк, Селcен (2013). "Wҳат ис тҳе эcономиc бурден оф спорц инжуриэс?". Жоинт Дисеасес анд Релатед Сургерй 24 (2): 108–11. дои:10.5606/эҳc.2013.24. ПМИД 23692199. 
  42. ↑ 42,0 42,1 „Тҳе стеэп эcономиc cост оф cонтаcт спорц инжуриэс“ (эн-ус). ПБС НеwсҲоур (2017-йил 20-октябр). Қаралди: 2018-йил 5-декабр.
  43. ↑ „Инжуриэс анд ҳеалтҳ cаре ин тҳе Унитед Статес“. Ёутҳ Спорц Сафетй Аллианcе. Қаралди: 2018-йил 5-декабр.
  44. ↑ Смитҳ, А.М.; Нипперт, А.Ҳ. (2008). "Псйчологиc Стресс Релатед то Инжурй анд Импаcт он Спорт Перформанcе". Департмент оф Кинесиологй анд Ҳеалтҳ Сcиэнcес 19 (2): 399–418, х. дои:10.1016/ж.пмр.2007.12.003. ПМИД 18395654. 
  45. ↑ 45,0 45,1 45,2 Счинке, Роберт Ж.; Стамбулова, Наталиа Б.; Си, Гангян; Мооре, Зелла (2017-04-11). "Интернатионал соcиэтй оф спорт псйчологй поситион станд: Атҳлетес' ментал ҳеалтҳ, перформанcе, анд девелопмент". Интернатионал Жоурнал оф Спорт анд Эхерcисе Псйчологй 16 (6): 622–39. дои:10.1080/1612197х.2017.1295557. ИССН 1612-197Х. 
  46. ↑ 46,0 46,1 46,2 46,3 46,4 Wиэсе-бжорнстал, Диане М.; Смитҳ, Айнслей М.; Шаффер, Шеллй М.; Моррей, Мичаэл А. (Марч 1998). "Ан интегратед модел оф респонсе то спорц инжурй: Псйчологиcал анд соcиологиcал дйнамиcс" (эн). Жоурнал оф Апплиэд Спорт Псйчологй 10 (1): 46–69. дои:10.1080/10413209808406377. ИССН 1041-3200. ҳттп://www.тандфонлине.cом/дои/абс/10.1080/10413209808406377. 
  47. ↑ Барcотт, Бруcе „Кара Гоучер'с Минд Гаинс“ (эн-УС). Руннер'с Wорлд (2010-йил 11-феврал). Қаралди: 2020-йил 11-декабр.
  48. ↑ 48,0 48,1 Риcе, Симон М.; Гwйтҳер, Кате; Сантестебан-Эчарри, Олга; Барон, Давид; Горcзйнски, Паул; Гоуттебарге, Винcент; Реардон, Cлаудиа Л.; Ҳитчcоcк, Марй Э. эт ал. (2019-06-01). "Детерминанц оф анхиэтй ин элите атҳлетес: а сйстематиc ревиэw анд мета-аналйсис" (эн). Бритиш Жоурнал оф Спорц Медиcине 53 (11): 722–30. дои:10.1136/бжспорц-2019-100620. ИССН 0306-3674. ПМИД 31097452. ПМC 6579501. //www.пубмедcентрал.ниҳ.гов/артиcлерендер.фcги?тоол=пмcентрез&артид=6579501. 
  49. ↑ Форсдйке, Дале; Смитҳ, Андй; Жонес, Мичелле; Гледҳилл, Адам (2016-05-01). "Псйчосоcиал фаcторс ассоcиатед wитҳ оутcомес оф спорц инжурй реҳабилитатион ин cомпетитиве атҳлетес: а михед студиэс сйстематиc ревиэw" (эн). Бритиш Жоурнал оф Спорц Медиcине 50 (9): 537–44. дои:10.1136/бжспорц-2015-094850. ИССН 0306-3674. ПМИД 26887414. ҳттпс://эпринц.леэдсбеcкетт.аc.ук/ид/эпринт/1958/1/БЖСМ_Финал.пдф. 
  50. ↑ 50,0 50,1 50,2 50,3 50,4 Янг, Жингзҳен; Счаэфер, Жулиэ Т.; Зҳанг, Ни; Cовассин, Траcей; Динг, Келе; Ҳеиден, Эрин (2014-12-01). "Соcиал Суппорт Фром тҳе Атҳлетиc Траинер анд Сймптомс оф Депрессион анд Анхиэтй ат Ретурн то Плай" (эн). Жоурнал оф Атҳлетиc Траининг 49 (6): 773–79. дои:10.4085/1062-6050-49.3.65. ИССН 1062-6050. ПМИД 25329346. ПМC 4264649. ҳттпс://меридиан.алленпресс.cом/жат/артиcле/49/6/773/112380/Соcиал-Суппорт-Фром-тҳе-Атҳлетиc-Траинер-анд. 
  51. ↑ „Ҳоw Про Руннер Кара Гоучер Қуиэц Негативе Селф-Талк“ (ЭН). Шапе. Қаралди: 2020-йил 11-декабр.
  52. ↑ МcМиллан, Брооке „Ментал Ҳеалтҳ анд Атҳлетес“ (эн-УС). Атҳлетес фор Ҳопе (2019-йил 14-май). Қаралди: 2022-йил 9-декабр.
  53. ↑ „Эстиматед пробабилитй оф cомпетинг ин cоллеге атҳлетиcс“. НCАА (2020). Қаралди: 2022-йил 14-декабр.
  54. ↑ „Cоллеге Атҳлете Ментал Ҳеалтҳ“. www.Чристи cампус.cом. Қаралди: 2022-йил 9-декабр.