Спорт устози, тренер жисмоний тарбия мураббийси — спортнинг муайян тури бўйича мутахассис. У спорт жамиятларида, билим юртларида ва бошқа жойларда спортчиларнинг машкдарига раҳбарлик қилади; спортчилар ва спорт жамоаларининг тўғри жисмоний ривожланиши, спортда камолотга эришиши ва тарбияси учун жавоб беради. Спорт устозлари, асосан, жисмоний тарбия интларининг спорт фтлари ва тренерлик мактабларида тайёрланади. Халқаро ва бошқа нуфузли мусобақаларда юқори натижаларни қўлга киритган спортчилар ва жамоаларни тайёрлаганлик учун фахрий спорт унвонлари берилади. Жумладан, мамлакатимизда "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози" фахрий унвони таъсис этилган (1996-йил 26 апрел).