Давид Регй

Спортча юриш — енгил атлетика тури; одатдаги юришдан тик ҳолатда таянилаётган оёқни, албатта, тўғри қолда, тиззани букмасдан юриш билан, югуришдан — ҳаракатнинг бетаянч босқичи бўлмаслиги (товонни босиш шартлиги) билан ажралиб туради. Сю. тезлиги одатдаги юришдан 2—2,5 баравар юқори бўлади, бунга катта (105— 115 см) ва тезтез (минутига 180—200 та) қадам ташлаш билан эришилади. Мусобақалар стадион йўлкасида ва асфалт йўлларда ўтказилади. Эркаклар 10–50 км (расмий халқаро мусобақаларда — 20 ва 50 км), ўсмирлар — 3– 10 км; айрим мамлакатларда аёллар — 3–20 км масофада мусобақалашадилар. Сю. мусобақалари ХИХ аср 2-ярмида аввал Буюк Британияда, кейин Канада, АҚСҲ, Швеция, Франсия, Германия ва бошқа мамлакатларда ўтказила бошлади. 1908-йилдан Олимпиада ўйинлари дастурига киритилди.