Srinivasa Varadhan
Сатҳамангалам Ранга Иенгар Сриниваса Варадҳан (1940-йил 2-январда туғилган) — ҳиндистонлик-америкалик математик. Эҳтимоллик назарияси бўйича ишлари, хусусан, йирик девиацияларнинг умумий теориясини яратиб, шуҳрат қозонган. 2007-йил Абел мукофоти билан тақдирланган[1].
| Сриниваса Варадҳан | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди |
1940-йил 2-январ Мадрас, Британия Ҳиндистони |
| Истиқомат жойлари | АҚШ |
| Соҳаси | Математика |
| Академик раҳбарлари | C Р Рао |
| Машҳур шогирдлари |
Петер Фриз Жеремй Қуастел |
| Машҳур ишлари | Мартингале масалалари; Йирик девиация теорияси |
| Мукофотлари |
Биркҳофф мукофоти (1994) Стеэле мукофоти (1996) Абел мукофоти (2007) Падма Бҳушан (2008) Миллий фан медали (2010) |
Варадҳан 1940-йил Ченнай шаҳрида туғилган (шаҳар ўша пайтда Мадрас деб аталган)[2]. 1959-йил Мадрас университетидан бакалавр даражасини олган, сўнгра Ҳиндистон статистика институтида таҳсил олган. 1969-йил институтни ПҳД даражаси билан тамомлаган. 1963-йилдан бери Неw Ёрк университетининг Cоурант математика фанлари институтида ишлаб келади.
Варадҳан Даниэл Строоcк билан ҳамкорликда диффузия жараёнлари бўйича ишлари билан танилган. Шунингдек, олим Монроэ Донскер билан ҳамкорликда йирик девиациялар соҳасига салмоқли ҳисса қўшган. Варадҳан 1995-йилдан бери АҚШ Миллий фанлар академияси, 2009-йилдан бери Норвегия фанлар академияси аъзосидир.
Манбалар
- ↑ „2007: Сриниваса С. Р. Варадҳан“. www.абелпризе.но. Қаралди: 2022-йил 22-август.
- ↑ интервиэw-wитҳ-сриниваса-варадҳан/ Интервиэw wитҳ Сриниваса Варадҳан], ҳттп://гоницора.cом
Ҳаволалар
- ҳттпс://матҳ.ню.эду/~варадҳан/ – Сриниваса Варадҳаннинг расмий сайти
| Олим ҳақидаги уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |