Ssenariy
Бу мақолада манбалар <реф></реф> тегларига олинмаган ёки умуман кўрсатилмаган. |
Ссенарий (италянча: сcенарио) — 1) песа мазмунининг қисқа баёни, импровизация театри, томошаси, балет спектакллари, оммавий томоша ва бошқа ўйинлар яратиладиган сюжет тузилиши; 2) кино санъати ва телевидение воситалари ёрдамида гавдалантириб кўрсатишга мўлжалланган адабий асар. Дастлабки филмларда сюжетлар ўта содда бўлиб, қоғозга туширилмаган, филм ижодкорлари уларни ўз миясида сакдаган. Кейинроқ филмлар мазмуни чуқурлаша борган сари ссенарий ёзишга эҳтиёж туғилди. Овозсиз кино даврида ссенарий шакли режасхема тарзида бўлиб, суратга олиниши керак бўлган обектларгина кадрма-кадр белгиланиб, қаердан ва қандай суратга олиниши кўрсатилган, холос. Ссенарийлар „техник“, „рақамли“, „темир“ номлари билан юритилган. Суратга олинаётган воқеа нимадан бошланиб, нима билан тугалланиши, актёр ўзини қандай тутиши, кадр нимани англатиши қайд этила бошлагандан сўнггина киноссенарий адабиётнинг алоҳида жанри сифатида кино асарига айланди. Шундай қилиб, ХХ аср бошларида ссенарийнавис (кинодраматург) термини пайдо бўлди. Ўзбек киносининг дастлабки йилларида Л. Сайфулина, В. Собберей, Д. Бассалиго, Н. Кладо ва бошқа ссенарийчилар етакчилик қилган. Биринчи ўзбек киноссенарийчиси С. Хўжаев бўлган. Ўзбекистонда ссенарий жанрининг ривожланишида кинорежиссёр Наби Ғониевнинг хизматлари алоҳида. Э. Ҳамроев, А. Шароповлар ҳам дастлабки ўзбек ссенарийчиларидан. Кейинчалик К. Яшин, С. Абдулла, А. Қаҳҳор, М. Шайхзода, Т. Тўла, Р. Файзий, О. Ёқубов, С. Аҳмад, С. Абдуқаҳҳор, У. Назаров, Ф. Мусажонов, Ш. Бошбеков, У. Азим, О. Агишев, Р. Муҳаммаджонов, М. Мелкумов, К. Ёрматов, Ш. Аббосов, Ю. Розиқов ва бошқа етакчи ссенарийчилардан.
Адабиётлар
- Ёқубхўжаев, Анвар. Ўзбекистон миллий энсиклопедияси. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил.
Ҳаволалар
| Викиомборда „Ссенарий“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |