Ссинклар (Сcинcидаэ), ссинксимонлар — калтакесаклар оиласи. Гавдаси бир неча см дан 65 см гача; узун, силлиқ ёки қиррали тангачалар билан қопланган. Оёклари қисман ёки тўлиқ редуксияга учраган; тупроқда ин қазиб яшайдиган С.нинг кўзи бўлмайди. 1200 га яқин тури маълум; кенг тарқалган, ер юзасида, ярим дарахтда ва тупроқда ин қазиб яшайдиган турлари бор. Ҳашаротлар ва айрим йирик турлари майда умуртқалилар билан озиқланади. Ўзбекистонда 5 тури (олтинранг мабуя, узуноёқ ссинк, Олой, чўл ва Осиё илонқуйруклари) тарқалган.