Ссинтиллясия (лот. сcинтиллатио милтиллаш) — ионловчи нурланишлар (мас, тез электронлар) таъсирида ссинтилляторларда ҳосил бўладиган қисқа муддатли (10~4 — 10~9с) ёруғлик чақнаши (люминессенсия чақнаши). С.ни дастлаб инглиз олими У. Крус ЗнС экранни азарралар билан нурлантириҳда кузатган (1903). Ссинтилляторнинг атом ва молекулалари зарядланган зарралар энергияси ҳисобига уйғонган ҳолатга ўтади; атом ва молекулалар уйғонган ҳолатдан асосий ҳолатга ўтишида ёруғлик чақнаши — С. кузатилади. С.нинг нурланиш спектри ва ёруғсизланиш давомийлиги люминессенловчи модда (ссинтиллятор) табиатига, равшанлиги эса ионловчи нурланишнинг табиатига, зарраларнинг хилига ва бу зарраларнинг ссинтилляторнинг атом ва молекулаларига узатаётган энергиясига боғлиқ (мас, азарра ва протонларнинг С.си Рзарранинг С.сига қараганда равшанроқ). Ҳар бир С. битта зарра таъсирининг натижасидир; бу ҳодисадан ссинтиллясион ҳисоблагичларда элементар зарраларни қайд қилишда фойдаланилади. С. дастлаб 1932-йилда литийни тезлатилган протонлар билан бомбардимон қилинганда унинг ядроларини парчаланишида кузатилган.