Стаcй Галина (1966-йил 24-сентабрда туғилган) – америкалик заргар ва собиқ актриса. У CБС телеканали эфирга узатган Кноц Ландинг сериалидаги Кате Wҳиттакер ва Марй-Франcес Сумнер роллари билан танилган[1].

Стаcй Галина
Таваллуди 1966-йил 24-сентябр (1966-09-24) (60 ёш)
Касби Актриса, Заргар
Фаолият йиллари 1989-2011 (актирса)

Ёшлиги

Галина Марйланд штатининг Балтимор шаҳрида туғилган ва Неw Ёркдаги Америка балет мактаби ва Америка балет театрида таҳсил олган, шунингдек, Атланта Баллетда уч йил давомида рақсга тушган[2]. Оилада ёлғиз фарзанд. Галинанинг асл орзуси профессионал раққоса бўлиш эди, аммо етти ёшида болаликдаги жароҳати туфайли ногиронлар аравачасида вақтинча фойдаланиши уни бундай истиқболлардан воз кечишга мажбур қилди[3].

Фаолияти

Кейинчалик, Галина актрисалик фаолиятини бошлади. 1989-йилда Биг Ман он Cампус номли комедик филмида кичик қисмда ўзининг дастлабки дебютини амалга оширди. Шундан сўнг, Давид Жаcобснинг Парадисе сериалида, Кноц Ландинг филмида рол ўйнашдан олдин, пайдо бўлди. Дастлабки махсус меҳмон ролини 1990-йилда Марй Франcес Сумнер образини гавдалантириш орқали амалга оширади. Ўзи қатнашган сериалнинг сўнгги уч мавсумида Кате Wҳиттакер ролида оддий актёрлар таркибида ҳам ҳаракат қилган[2]. У 1997-йилда Кноц Ландинг: Баcк то тҳе Cул-де-Саc " филмида Кате ролини такрорлади.

Галина Даддй'с Гирлс (CБС, 1994-йил), Лост он Эартҳ (УСА Нетwорк, 1997-йил), Алригҳт Алреадй (Тҳе WБ, 1997—1998-йиллар) ҳамда Ҳидден Ҳиллс (НБC, 2002—2003-йилларда) каби бир қатор қисқа муддатли ситкомларда мунтазам ролларни ижро этган. Актриса, шунингдек, Партй оф Фиве, Фриэндс, Wилл & Граcе, Бостон Легал каби филмларида махсус меҳмон ролида иштирок этади[4].

Шахсий ҳаёти

Галина 2011-йилда актрисалик фаолиятини якунлади. Чунки у кўпинча, сатрларни ёдлашда ва махсус қоидаларга риоя қилишда қийналарди. Бунинг ўрнига у кун давомида бор вақтини қимматбаҳо буюмлар савдоси – заргарлик билан шуғулланишга сарфлай бошлади[1]

Филмографияси

Йил Сарлавҳа Рол
1989 Мике Ҳаммер: Мурдер Такес Алл Амй Дурант
1990 Тҳе Магиcал Wорлд оф Дисней Жилл
1989-1990 Парадисе Франкиэ
1990-1993 Кноц Ландинг Кате Wҳиттакер / Марй-Франcес Сумнер
1994 Даддй’с Гирлс Амй
1995 Партй оф Фиве Маггиэ Беатон
1997 Лост он Эартҳ Шеррй Греcкин
1997 Кноц Ландинг: Баcк то тҳе Cул-де-Саc Кате Wҳиттакер
1997-1998 Алригҳт Алреадй Жессиcа Лернер
1999 Ит'с Лике, Ёу Кноw... Маггиэ
2000 Фриэндс Жулиэ Графф
2002 Wҳат И Лике Абоут Ёу Шеила
2001-2002 Провиденcе Аллисон Ҳоффман
2003 Номсиз Ҳоwиэ Мандел лойиҳаси
2002-2003 Ҳидден Ҳиллс Пам Ашер
2004 Wилл & Граcе Деббиэ
2006 Бостон Легал Жодй Ёунг (Ёунг бу фамиля)
2007 Нотес фром тҳе Ундербеллй Мариэ
2011 Лове Битес Киндра

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 „Ландинг он Ҳер Феэт – Стаcй Галина“ (18-феврал 2022-йил).
  2. ↑ 2,0 2,1 „Стаcй Галина'с Cареэр Ис ин 'Кноц,' бут Ше Триэс то Авоид 'Л.А. Тҳинғ“. Лос Ангелес Тимес (7-сентабр 1991-йил). Қаралди: 11-август 2015-йил.
  3. ↑ „Стаcй Галина'с Ҳаппй "Ландинг"“ (10-март 2022-йил).
  4. ↑ „Чилдрен Оф Тҳе Cорн В: Фиэлд Оф Террор“. АВ Cлуб (23-апрел 2002-йил). Қаралди: 11-август 2015-йил.

Ҳаволалар