Stadion Georgiy Benkovski
| Файл:Стадион Георги Бенковски Пазардзҳик.жпг | |
| Жойи |
|
|---|---|
| Қачон очилган | 1989 |
| Қачон кенгайтирилган | 2021 |
| Ҳажми | 13,128 |
Стадион Георги Бенковски (булғорча: Стадион "Георги Бенковски") — Болгариянинг Пазарджик шаҳридаги стадион. Ҳозирда у асосан футбол ўйинлари учун фойдаланилади ва „Хебар Пазарджик“ клубининг уй майдони ҳисобланади. Стадион 13 мингга яқин одамни сиғдира олади.
Тарихи
Қайта тамирлаш 1989-йилда якунланди. Ўшанда у „Септември“ стадиони деб аталган ва 12 000 томошабинга мўлжалланган эди. Ўша йилнинг 26-март куни „Хебар“ — „Янтра“ 1:0 учрашуви орқали стадион очилган ва ўша ўйинга 15 000 томошабин ташриф буюрган. 1991-йил 30- июлда стадион „Георгий Бенковски“ номига ўзгартирилди ва унинг номи ҳозиргача сақланиб келмоқда. Бу „Хебар“ клубининг ҳозирги стадиони. Стадионда замонавий кийим алмаштириш хоналари, матбуот анжуманлари зали, журналистлар ва меҳмонлар учун иккита ёпиқ ўриндиқ, ҳакамлар хонаси мавжуд бўлиб, футбол учрашувларини ўтказиш учун барча талабларга жавоб беради[1].