Stafilinlar
Стафилинлар (Стапҳйлинидаэ) -калта устқанотли қўнғизлар оиласи. 30 мингдан ортиқ тури маълум. Танаси ингичка ва чўзиқ (1,5–40 мм); уст қаноти калта, боши, кўкраги ва корни ўзаро бириккан, ҳаракатчан. Қанотлари яхши ривожланган. Личинкасининг боши йирик, оёқлари ҳаракатчан. С. кенг тарқалган. Ҳазон, дарахт пўстлоқлари остида, қуш ва бошқа ҳайвонлар ҳамда чумолилар инида яшайди. С.нинг кўпчилиги энтомофаглар, шунингдек, паразит, сапрофаг (чириган ҳайвон қолдиқлари билан озиқланади), некрофаг (ўлимтикхўр)лари ҳам мавжуд. Йиртқичларидан олеоҳарлар (Алеочарабилинеата, А. бипустулата) маълум. Уларнинг вояга етган қўнғизлари карам пашшасининг тухум ва личинкаси билан, Олигота овиформус Cас. қўнғизи ўргимчаккана ва бошқа билан озиқланади. Баъзи турлари қишлоқ хўжалиги. экинларининг иккинчи даражали зараркунандаси. Паэдерус туркумига кирадиган С. қонида заҳарли модда бўлиб, эзилганда киши терисида яллиғланиш пайдо қилади.
Аловуддин Ҳамроев.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |