Стафилококк (юнонча стапҳйле — шингил ва кокклар) (Стапҳйлоcоccус) — Миcроcоccаcеаэ оиласига мансуб шарсимон бактериялар туркуми; Стафилококкни Р. Кох (1878-йил) ва Л. Пастерлар (1880-йил) биринчи бўлиб аниқлашган. Ф. Розенбах (1884-йил) беморларнинг йирингли яллиғланган ўчоқларидан Стафилококкни ажратиб олиб, унинг биокимёвий хоссаларини ўрганган. Стафилококк юмалоқ шаклда бўлиб, суртмаларда, асосан, узум шингилига ўхшаб кўринади. Стафилококк ҳаракациз, факултатив, анаэроб, граммусбат, хивчин ва спора ҳосил қилмайди, патоген турларида микрокапсуласи бор. Стафилококк табиатда кенг тарқалган микроорганизмлар бўлиб, уларнинг сапрофит, шартлипатоген ва патоген турлари мавжуд. Одам териси ва шиллиқ қаватларида 14 тури учрайди.

С, асосан, ҳавода, сувда, одам ва ҳайвонларнинг нормал микрофлораси таркибида, патоген турлари микроб ташувчи одам, ҳайвонларда учрайди ва уларда касаллик қўзғатади. Стафилококк организмга, асосан, тери, ҳавотомчи, чанг, алиментар йўллар орқали киради. Ҳозирги Стафилококк қўзғатадиган жуда кўп касаллик аникданган. Кўп ҳолларда Стафилококк иккиламчи инфексиянинг ривожланишига сабаб бўлади.

Патоген Стафилококк тушган сут ва сут маҳсулотлари, торт, музқаймоқ ва бошқа озиқовқат маҳсулотлари истеъмол қилинганда заҳарланиш (токсикоинфексия) кузатилади.

Манбалар