Stagflyasiya
Стагфлясия (лот. стагно — қўзғалмас қиламан ва инfl атио — шишмоқ, пуфланган) — иқтисодиётда чуқурлашиб бораётган пасайиш билан ўсиб бораётган инфлясиянинг қўшилиши, иқтисодиётнинг турғунлик, инфлясия билан тавсифланувчи ҳолати. С нисбатан кам учрайдиган ҳодиса. С. белгилари: иқтисодий ўсиш ғоят суст боради ёки юз бермайди, ишсизлик кўпаяди, тирикчилик қиймати усади, инфлясия кучаяди, ишлаб чиқариш. қувватлари тўла ишлатилмайди, инвестиция жараёни сустлашади, ижтимоий беқарорлик ортади. С. ривожланган Ғарб мамлакатларида 70й.лар —80й.лар бошида жаҳон бозорида хом ашёёқилғи товарлари нархларининг бир неча баравар кўтарилиши оқибатида пайдо бўлди. 90й.лар бошларида СССР парчаланганидан кейин вужудга келган ва бозор иқтисодиётига ўтаётган мустақил давлатларнинг деярли барчасида чуқур С ҳолати юз берди.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |