Stajirovka
Стажировка - бу тегишли соҳа бўйича тажрибага эга бўлиш, малака ошириш, шунингдек, ма’лум вақт давомида мутахассислик бўйича ишлаш. Стажировкада ходимни иш фаолияти давомида ўқитиш кўзда тутилади. У шунингдек, малака ошириш шаклларидан биридир[1]. Амалиёт 2012-йил 29-декабрдаги 273-сонли „Россия Федерациясида та’лим тўғрисида“ ги Федерал қонунига мувофиқ қўшимча касбий та’лим (малака ошириш ёки касбий қайта тайёрлаш) шаклларидан бири ҳисобланади.
Аксарият ҳолатларда стажировка пайтида номзодларга штатга ишга қабул қилишдан аввал уларнинг имкониятларини текшириш учун синов муддати берилади.
Амалиётнинг давомийлиги мақсад ва ишлаб чиқариш эҳтиёжларига қараб белгиланади.
Тавсиф
Стажёр амалиётни тугатиб, аттестация талабларини бажарганидан сўнг, та’лим фаолиятини олиб бориуш ваколатига эга бўлган ташкилотнинг малака ошириш ёки касбий қайта тайёрлаш (давлат стандартидан ташқари) тўг’рисидаги тегишли гувоҳномасини олади.
Қонунчилик
Стажировка тушунчаси турли соҳаларда ҳар хил талқин этилади.
- „Иш жойидаги амалиёт“. Россия Федерацияси Меҳнат кодексига мувофиқ стажировка меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасига алоқадор бўлиб, (Россия Федерацияси Меҳнат кодексининг 212-моддаси) янги ишга қабул қилинган ходимлар учун мажбурий ҳисобланади.
- ГОСТ 12.0.004-90га мувофиқ „Меҳнат хавфсизлиги стандартлари тизими. Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ўқитишни ташкил этиш. Умумий қоидалар“нинг 7.2.4-бандига мувофиқ, барча ишчилар, шу жумладан касб-ҳунар мактаблари, ўқув-ишлаб чиқариш (курс) заводлари битирувчилари, иш жойидаги дастлабки таништирув ишларидан сўнг, 2-14 сменада (ишнинг хусусиятига, ходимнинг малакасига қараб) устахонада (бўлимда) буйруқ (кўрсатма, қарор) билан тайинланган шахслар раҳбарлигида стажировка ўташи керак.
- Университетлар учун стажировка тушунчаси Россия Федерацияси Олий таълим давлат қўмитасининг 1996-йил 15-мартдаги Н 18-34-44ин / 18-10 „Мутахассислар учун стажировкаларни ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида“ги хатида батафсил ёритилган. Стажировка мутахассислар учун қўшимча касбий таълим турларидан бири бўлиб, олинган назарий билим, кўникма ва малакаларни амалиётда шакллантириш ва мустаҳкамлаш мақсадида ташкил қилинади.
Меҳнатга ҳақ тўлаш тартиби
Стажировка ходимларни ишлаб чиқаришга ўргатиш шакли бўлгани сабабли, амалиёт вақтида иш ҳақи тўланиши керак[1]. Ба’зида фирмалар бу жиҳатни э’тиборсиз қолдирадилар ва амалиёт учун пул тўламайдилар.
Хорижда стажировка ўташ
Мутахассислик бўйича амалиётни бошқа давлатда ҳам ўташ мумкин. Бундай вазиятда, иш берувчи -компания билан келишилган ҳолда, стажировка пуллик ҳам, бепул ҳам бўлиши мумкин (ба’зи ҳолларда компания стажёрни амалиёт давомида турар-жой билан таъминлаши мумкин). Чет элда стажировка олишнинг уч хил тури мавжуд:
- Хизмат сафарини мустақил ташкил этиш. Бўлғуси ходимнинг ўзи стажировка жойини топиш ва виза олиш (агар керак бўлса) билан шуг’улланади. Хориждаги иш берувчи эса стажёрни жалб қилиш учун махсус рухсатномани расмийлаштиради.
- Стажировка хорижда ишлаш/ўқитишга ихтисослашган агентликлардан бири томонидан ташкил этилади.
- Россиялик иш берувчи томонидан хорижда амалиёт ўташ учун йўлланма берилиши мумкин, масалан, чет элдаги ҳамкор компанияга.
Яна қаранг
- Прекаризация | Прекариат
- Соя бандлиги
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 „Стажировка: что это такое.“ (русча). 2010-йил 11-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 24-октабр 2011-йил.
Ҳаволалар
- Бутунроссия амалиёт ма'лумотлар базаси (Wайбаcк Мачине сайтида 2022-03-31 санасида архивланган)
- Корхонада амалиётни қандай ташкил қилиш керак (Wайбаcк Мачине сайтида 2020-09-22 санасида архивланган)