Staka Skenderova
Стака Скендерева (1828 — 26-май 1891) Босния ва Герсеговинадан бўлган серб ўқитувчи, ижтимоий ходима, ёзувчи ва фолклоршунос эди[2]. У 1858-йил 19-октабрда Сараевода қизлар учун биринчи мактабни ташкил этгани билан танилган[3]. Кейинги йили у замонавий Боснияда китоби нашр этилган биринчи аёл муаллиф бўлди.
| Стака Скендерова | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди |
1828 |
| Вафоти |
26-май 1891 (63 ёш) Сараево, Босния ва Герсеговина, Австрия-Венгрия |
| Дафн этилган жойи | Ҳолй Арчангелс Cеметерй, Саражево[1] |
| Касби | ўқитувчи, ижтимоий ходима, ёзувчи ва фолклоршунос |
Ҳаёти
Стака Скендерева 1831-йилда ота-онаси Санджакдаги Приеполедан бўлган ҳолда Сараевода туғилган. Унинг катта акаси Усмонли армияси учун тикувчилик қилган, ва Скендерева ёшлигидан турк тилини ўрганган ҳамда ўзи мустақил ёзишни ўрганиб олган.
Стака Скендеревага Усмонли ҳокимияти рухсати билан 1858-йилда Сараевода қизлар учун биринчи мактабни очишга ижозат берилди. У, шунингдек, Босния ва Герсеговинадаги биринчи аёл ўқитувчи эди.
Стака Скендерева охир-оқибат роҳиба бўлишга қарор қилган. Ўша пайтда Боснияда серб православ аёллар монастири бўлмагани учун, у 1870-йилда Қуддусда шарқий православ роҳибаси сифатида мўтабар қилинган[4].
Ўлими
Стака Скендерева 1891-йил май ойида вафот этган. У Илижада бир томошанинг завқидан баҳраманд бўлиб турганида, от-арава оломонга урилиб кетган ва Скендерева оғир жароҳат олган[5]. Унинг парваришини дугонаси Паулина Ирби қилди, бироқ у кўп ўтмай жароҳатларидан вафот этди. Ирби дафн маросимини ташкил қилди ва Скендерева Сараевода дафн этилди.
Стака Скендерева Босниядаги фаоллар ва олимлар томонидан мамлакат маданияти ва тарихида аёлларнинг ютуқларини ёритиш мақсадида яратилган кўп форматли „ŽэнеБиҲ“ лойиҳасида тасвирланган. Шунингдек, у британ-косоволик ёзувчилар Элизабет Говинг ва Роберт Wилтон қаламига мансуб „Ҳеч бир эркакка тегишли бўлмаган юртлар: Болқон тарихидаги саккизта фавқулодда аёл“ номли эссе тўпламининг асосий қаҳрамонларидан биридир.
Асарлари
- Летопис Босне, 1825–1856 („Босния солномаси, 1825–1856“, 1859)
Манбалар
- ↑ Покоп.ба. „Свети Арҳангели Георгиже и Гаврило“ (Босниан). 2017-йил 1-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 12-июл.
- ↑ „Žэне из приčа и легенди БиҲ - Стака Скендерова“. Федерална (2014-йил 11-май). 2017-йил 4-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 11-сентябр.
- ↑ „Стака Скендерова“. БҲ Лексикон. 2014-йил 11-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 11-сентябр.
- ↑ „Староградски ҳабери 9 - Опćина Стари Град Саражево; паге 17“. Стари Град (2011-йил 3-март). Қаралди: 2014-йил 11-сентябр.
- ↑ „СТАКА СКЕНДЕРОВА“. Саражево (2013-йил 12-апрел). 2010-йил 1-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 11-сентябр.