Stalaktitlar
Сталактитлар (юн. сталактос томчилаб оқиш) — карст горларининг шифти ва деворларида найча, узунчоқ муз, шокила шаклида оқиб тушиб қотган (кўпинча оҳактошли) ҳосилалар. Х,осил бўлиши ва минерал таркиби стагагмитларнншта айнан ўхшаш. Фақат С. юқоридан пастга қараб ўсади. Ер остига сизиб кирган сув тоғ жинслари — оҳактошларни эритиб, минераллашади ва ғор шипидан томиб туради. Сувнинг буғланиши натижасида ис гази чиқаради, қолган қўшимча монокарбонат Cа(Мг)Cо3 С.ни ҳосил қилади ва ўсиб бориш жараёнида сталагмитлар билан ўзаро қўшилиб устун (сталактон) ҳосил қилади. Шарқий Европа мамлакатларида (Чехия, Венгрия, Сербия ва Болгария) С, сталагмит ва сталактонли йирик ғорлар жуда кўп учрайди. Венгриядаги машҳур Агтелек гори бир неча каватли галереядан иборат. Бу ғордаги С, сталагмит ва сталактонларнинг кўплиги, уларнинг ғаройиб шакллари, сунъий ёруғдан товланиши, ғордаги ҳавонинг тоза ва салқинлиги саёҳатчиларни жалб этади. С. Ўрта Осиёда Қарлуқ, Амир Темур, Ғунжак ва бошқа ғорларда мавжуд (яна қаранг Ғорлар).
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |