Станислао Cанниззаро (1826.13.7, Палермо — 1910.10.5, Рим) — италиялик кимёгар. Атом-молекуляр назариянинг асосчиларидан бири. Александрия Миллий коллежи (1851-55), Генуэз (1856-61), Палермо (1861-71), Рим (1871-1910) университетлари профессор Бензалдегидга ўювчи калийнинг таъсирини ўрганиш натижасида бензил спиртини ва ароматик алдегидларнингоксидланишқайтарилишли диспропорсияланиши ёки ишқорий муҳитда бир молекула алдегиднинг қайтарилиши ҳисобига бошқа бир молекула алдегиднинг оксидланишини (қаранг Канницсаро реаксияси) кашф қилган (1853). Инглиз кимёгари ва физиги Ж. Далтон ва А. Авогадрояан то франсуз кимёгарлари Ш.Ф.Жерар ва О. Лорангача бўлган атом-молекуляр таълимотнинг ривожланишини тахлил қилиб, атом массаларининг рационал системасини таклиф қилган (1858). Элементлар, жумладан, металлар атом массаларининг аниқ қийматларини топган; Авогадро қонуни асосида "атом", "молекула" ва "эквивалент" тушунчаларига аниқ изоҳ берган (1860).[1]

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил