Зиёсферада исми Станислав ва фамилияси Андреев бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Станислав Андреев (1988-йил 6-майда, Тошкентда туғилган) – ўзбекистонлик мураббий ва собиқ футболчи, Жиззахнинг „Сўғдиёна“ клубининг 21 ёшгача жамоаси мураббийи[1]. Футболчилик фаолияти давомида чап қанот ҳимоячиси ва ярим ҳимоячиси позицияларида ўйнаган. 2009—2017-йиллар давомида Ўзбекистон терма жамоасида ўйнаган[2][3].

Станислав Андреев
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Станислав Владимирович Андреев
Таваллуд санаси 1988-йил 6-май (1988-05-06) (38 ёш)
Таваллуд жойи Тошкент Ўзбекистон ССР СССР
Бўйи 1.77 м (5 фт 9 1⁄2 ин)
Амплуаси Ярим ҳимоячи / қанот ҳимоячиси
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Сўғдиёна У21 (бош мураббий)
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
2003—2006 Пахтакор
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2006 Тўпаланг 2 (0)
2007—2018 Пахтакор 212 (27)
2018 →  Металлург Бекобод 12 (0)
2019—2021 Металлург Бекобод 76 (12)
2022 Навбаҳор 19 (0)
2023—2025 Сўғдиёна 72 (2)
Тотал 393 (41)
Миллий терма жамоа
2009—2017 Ўзбекистон 40 (2)
Бошқарган клублари
2026 Сўғдиёна У21
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Футболчилик фаолияти

Станислав Андреев Тошкентнинг „Пахтакор“ футбол мактабида таҳсил олган. 2006-йилда Ўзбекистон Олий лигасида иштирок этган, кейинчалик қуйи дивизионларга тушиб кетган Сурхондарё вилояти Сариосиё шаҳрининг „Тўпаланг“ клубида профессионал футболчилик фаолиятини бошлаган. 2007-йилда „Пахтакор“ асосий жамоаси скаутлари ва мураббийларининг эътиборини тортган. Орадан ҳеч қанча вақт ўзтмасдан Станислав Андреев „Шерлар“ таркибига келиб қўшилган. Пахтакор жамоаси билан бирга у 2007-йилда Ҳамдўстлик чемпионлари кубогида голибликни қўлга киритиб, кубокни боши узра баланд кўтарган. Станислав 10 дан ортиқ футбол мавсумини „Пахтакор“нинг асосий таркиб футболчиси сифатида ўтказган, 200 дан ортиқ ўйинда майдонга тушиб[4], Пахтакорнинг ҳақиқий ҳимоя деворига айланган. Ўзбекистон чемпионатларининг кўп карра чемпинлигини ҳамда кумуш бронза медалларини қўлга киритган.

2018-йилги мавсум ёзида „Пахтакор“ жамоасидаги рақобат сабали клубни тарк этган ва Тошкент вилоятининг „Металлург“ (Бекобод) жамоасига ижара асосида мавсум якунига қадар шартнома имзолаган[5]. 2019-йилги мавсум аввалида Пахтакор билан шартномаси якунланган ва Бекобод жамоаси билан эркин агент сифатида янги шартнома имзолаган. Бекобод жамоаси таркибида 3 мавсум давомида ўйнаган ва жамоанинг муҳим футболчиларидан бирига айланган.

2022-йилги мавсумда „Навбаҳор“ жамоаси мураббийи, собиқ устози Самвел Бабаян таклифи билан Наманган жамоаси билан шартнома имзолаган[6]. Навбаҳор клубида бир мавсум давомида ўйнади, Ўзбекистон Суперлигаси ва Ўзбекистон кубогида совриндор бўлган.

2023-йилги мавсум аввалида Жиззахнинг „Сўғдиёна“ клуби билан шартнома имзолаган[7]. Уч йиллик мавсумдан сўнг, 2025-йил якунида футболчилик фаолиятини якунлаган[8].

Терма жмоадаги фаолияти

Андреев Ўзбекистон миллий терма жамоаси таркибида 2009—2017-йилларда ўйнаган. Терма жамоа билан 2011-йилги Осиё Кубогида иштирок этган. У жами 40 та ўйин ўтказиб, 2 та гол муаллифига айланган.

Халқаро майдондаги голлар

Гол Сана Жой Рақиб Натижа Ҳисоб Турнир
1. 2012-йил 25-феврал Жеонжу Wорлд Cуп стадиони, Чонжу, Жанубий Корея  Жанубий Корея 2-3 2-4 Ўртоқлик
2. 2015-йил 17-ноябр Гранд Ҳамад стадиони, Дўҳа, Қатар  Ироқ 3-0 3-1 2018-йилги жаҳон чемпионати саралаши

Ютуқлар

  • Ўзбекистон Суперлигаси чемпиони (3): 2007, 2012, 2014, 2015
  • Ўзбекистон Суперлигаси кумуш медали совриндори (3): 2008, 2009, 2010, 2022
  • Ўзбекистон Суперлигаси бронза медали совриндори (1): 2011, 2017-йил
  • Ўзбекистон кубоги соҳиби (3): 2007, 2009, 2011
  • Ўзбекистон кубоги финалчиси (1): 2008, 2022-йил
  • МДҲ кубоги ғолиби: 2007
  • МДҲ кубогида кумуш медали совриндори: 2008

Манбалар

  1. ↑ „Фланговый защитник "Согдианы" и бывший игрок сборной Узбекистана Станислав Андреев объявил о завершении игровой карьеры, передают Вести.кз со ссылкой на Чампионат.асиа.“ (2025-йил 4-январ).
  2. ↑ „2011 Асиан Cуп Сқуад“. спортал.cом.ау. 2011-йил 26-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 19-январ.
  3. ↑ „Асиан Cуп 2011: Ит Wас Узбекистан'с 'Дестинй' То Реач Қуартер Финалс - Вадим Абрамов“. гоал.cом (2011-йил 17-январ). 2011-йил 19-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2011-йил 19-январ.
  4. ↑ „"Пахтакор"нинг миллий чемпионатимизда энг кўп ўйнаган футболчилари.“ (2018-йил 11-декабр).
  5. ↑ „Станислав Андреев "Металлург"га ижарага берилди“ (2018-йил 5-июл).
  6. ↑ „Станислав Андреев - "Навбаҳор" футболчиси!“ (2022-йил 1-январ). 2025-йил 23-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2025-йил 10-декабр.
  7. ↑ „Эшитдик-да! Станислав Андреев "Сўғдиёна"га ўтади“ (2022-йил 24-декабр).
  8. ↑ „Бывший игрок сборной Узбекистана завершил карьеру“ (4-01-2026).

Ҳаволалар