Станислав Антонович Ивановский (1893-йил 28-ноябр, Витебск вилояти, Дриссенский тумани, Кеврал қишлоғи – 1975-йил 31-январ, Тошкент) – совет ҳарбий раҳбари, генерал-маёр (1940-йил 4-июн[1]).

Станислав Антонович Ивановский
Таваллуди 28-ноябр 1893-йил
Россия империяси
Вафоти 31-январ 1975-йил
Тошкент, ЎзССР
Фуқаролиги SSSR bayrogʻi СССР Rossiya bayrogʻi Россия империяси Россия империяси
Қўшин турлари Пехота
Хизматдаги йиллари 1914–1915, 1918–1938 1939–1954

Таржимаи ҳоли

Станислав Антонович Ивановский 1893-йил 28-ноябрда Витебск вилояти, Дриссенский тумани, Кеврали қишлоғида таваллуд топган.

1907-йилнинг кузидан 2-Рига стансияси депосида механик, йўл таъмирлаш бўйича ишчи, қозонхоначи, ўт ўчирувчи ва ҳайдовчи ёрдамчиси бўлиб ишлаган[2].

Ҳарбий хизмати

Станислав 1914-йил октябр ойида Россия императорлик армияси сафига чақирилди ва Канскда (Енисей вилояти) жойлашган 16-Сибир захира милтиқ баталёнига юборилди. Ўқув гуруҳини тугатгандан сўнг, ўша йилнинг декабр ойида Сибир 32-пиёда полкида хизмат қилди. Ивановский Ғарбий фронтдаги жанговар ҳаракатларда қатнашган ва қаҳрамонлиги учун катта унтер-офицер унвонига сазовор бўлган. 1915-йил май ойида Гродно қал’асида оғир жароҳат олганидан сўнг, қўлга олинди. У Бüтоw ва Гдаńск лагерларида сақланган. 1916-йил августда қочишга муваффақ бўлди, лекин Каунас ҳудудида ҳибсга олинди, ва яна лагерга қайтарилди.

Урушдан кейинги карераси

Ивановский 1945-йил май ойида тузалиб кетганидан сўнг, 159-чи ҳудудга (Лвов ҳарбий округи) комендант лавозимига, 1946-йил май ойида Дрогобичский ўқитувчилар институтининг ҳарбий кафедраси мудири лавозимига тайинланган. 1947-йил апрел ойида Ўзбекистон Давлат университети ҳарбий кафедраси мудири бўлиб, 1951-йил февралдан эса Тошкент вилояти ҳарбий комиссарлигининг ҳарбий комиссар бўлиб фаолият олиб борган.

Генерал-маёр Станислав Антонович Ивановский 1954-йил март ойида захирага олинган. 1975-йил 31-январда Тошкентда вафот этган.

Мукофотлари

Станислав Антонович 1945-йил 30-апрелда Ленин ордени билан, 1944–1945–1949-йилларда уч марта Қизил Байроқ ордени билан ва 1944-йил Қизил Юлдуз ордени билан тақдирланган.

Манбалар

  1. ↑ „Постановление СНК СССР от 04.06.1940 № 945 — Викитека“ (ру). ру.wикисоурcе.орг. Қаралди: 2023-йил 15-ноябр.
  2. ↑ „Ивановский Станислав Антонович“. Қаралди: 2023-йил 15-ноябр.