Станислав Кудряшов (русча: Кудряшов Станислав; 20-август 1975-йил, Тошкент, Ўзбекистон ССР) – Ўзбекистонлик нафақадаги футболчи[1] ва футбол мураббийи. Термизнинг „Сурхон“ жамоаси бош мураббийи.

Станислав Кудряшов
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Станислав Петрович Кудряшов
Таваллуд санаси 1975-йил 20-август (1975-08-20) (51 ёш)
Таваллуд жойи Тошкент Ўзбекистон ССР
Бўйи 179 cм (5 фт 10 1⁄2 ин)
Амплуаси Ярим ҳимоячи
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
1992—1999 Трактор Тошкент 175 (16)
2000—2003 Нефтчи 69 (1)
2003 Сементчи 8 (0)
2004 Сўғдиёна 14 (0)
2005 Навбаҳор 8 (0)
Бошқарган клублари
2024—2025 Сурхон (ёрдамчи)
2026— Сурхон
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Футболдаги фаолияти

Футболчилик фаолияти

Станислав футболчилик фаолиятини Тошкент трактор заводининг „Трактор“ жамоаси сафида, 1992-йилда бошлаган[2]. Трактор жамоаси сафида 8 мавсум давомида ўйнаган ва 175 ўйинда, 16 та гол муаллифи бўлган. 2000-йилги мавсумда Фарғонанинг „Нефтчи“ клуби таркибига ўтган ва 2001-йилги мавсумда фаолиятида илк бор Ўзбекистон Суперлигаси чемпиони бўлган. Ўша мавсумнинг ўзида Ўзбекистон Кубоги финалида илк бор иштирок этади. Финалда „Нефтчи“ жамоаси „Пахтакор“ жамоасига 2-1 ҳисобида мағлуб бўлган. Станислав финалда дастлабки дақиқалардан 70-дақиқагача майдонда ҳаракат қилган ва 70-дақиқада Темур Кападзега алмаштирилган[3]. Кейинчалик фаолиятида пасайиш бўлади ва 2003-йилги мавсумда Қувасойнинг „Сементчи“ жамоасида ўйнаган. 2004-йилда бир муддат Жиззахнинг „Сўғдиёна“ ва 2005-йилда Наманганнинг „Навбаҳор“ жамоаларида ўйнаган. 2005-йилдан сўнг профессионал жамоалар сафида деярли кўринмаган.

Мураббийлик фаолияти

Футболчилик фаолиятини якунлаганидан сўнг „Пахтакор“ клуби тизимида фаолият олиб борган ва бир нечта ёш тоифасида мураббийлик қилган[4]. Шунингдек „Пахтакор-2“ жамоасида ҳам мураббийлик фаолиятини олиб борган.

2026-йил 8-январда Термизнинг „Сурхон“ клуби бош мураббийи этиб тайинланган[5].

Ютуқлар

Манбалар

Ҳаволалар