Stanislav Vostokov
Станислав Владимирович Востоков (1975-йил 1-апрел, Тошкент) – рус болалар ёзувчиси, шоир ва табиацҳунос.
| Станислав Востоков | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди |
1-апрел 1975-йил |
| Фуқаролиги |
|
| Фаолият йиллари | 1998– |
Ҳаёти
Станислав Востоков 1975-йилда Тошкентда таваллуд топган. Мактабни тугатгач, Бенков номидаги Республика рассомлик коллежига ўқишга кирган. Ўқишни тамомлагандан сўнг, Тошкент ҳайвонот боғида ишлаган. Кейинчалик Камбоджадаги экологик лойиҳада иштирок этган[1].
Шоир 1995-йилда Англияда таҳсил олди. Ҳайвонларнинг ноёб турларини сақлаш бўйича мутахассис бўлиш учун курсларда ўқиди ва Джерси оролида табиатни муҳофаза қилиш халқаро ўқув марказида ишлади. Востоков меҳнат фаолияти давомида кундалик юритди ва уни сақлади. Кейинчалик бу ёзувлар ёрдамида „Остров, одетий в джерси“ (2007) китобини қайта ишлади. Камбоджадаги лойиҳаларида браконерлардан қутқарилган гиббонлар учун реабилитация марказини қуриш ва „Табиий қўриқхоналар ва ноёб ҳайвонлар харитаси“ ни кенг тарғиб қилиш орқали икки марта Жералд Даррелл фондидан грантлар олди[2].
Бундан ташқари, Востоков Бутунроссия табиатни муҳофаза қилиш илмий-тадқиқот институтида ва Москва ҳайвонот боғида ишлаган. Бу тажриба унинг „Московский зоопарк. Расскази служателя“ (2004) китобида намоён бўлган. Кейинчалик бу китоб „Не кормит и не дразнит!“ номи билан қайта нашр этилган (2010). 2011-йилда болалар ва ўсмирлар учун 40 та мамлакат ёзувчилари томонидан яратилган энг яхши китобларнинг йиллик каталогига киритилди.
Станислав Востоков 1998-йилда шеърлари босма нашрлардан чиқа бошлаганида ўзини ёзувчи сифатида намоён қилди. „Мурзилка“, „Простоквашино“, „Кукумбер“, „Вовочка“, „Колобок и два жирафа“, „Юний натуралист“, „Пионерская правда“ ва „Жили-били“ газеталарида фаолият олиб борган.
Бутунроссия „Книга года: вибирают дети“ лойиҳа-танлови натижаларига кўра (Шилдренъс Чоиcес мукофотининг русча версияси „Децкий вибор“), С. Востоковнинг „Ветер делают деревя“ китоби 2012-йилда нашр этилган энг яхши китоблар ўнталигига кирди[3].
Станислав Востоков мамлакат бўйлаб кўп саёҳат қилган, адабий тадбирларда қатнашган. Мактаблар ва болалар уйларида, клублар ва кутубхоналарда ёш китобхонлар билан учрашган. Ёзувчини Германия, Финляндия ва Кубадаги болалар билан учрашишга таклиф қилишган.
Манбалар
- ↑ „Востоков Станислав Владимирович“. Қаралди: 2023-йил 2-ноябр.
- ↑ „Востоков Станислав Владимирович“. Қаралди: 2023-йил 2-ноябр.
- ↑ „Востоков Станислав Владимирович“. Қаралди: 2023-йил 2-ноябр.