Станислав Владимирович Возняк (1935-йил 2-феврал, Самарқанд) – босқон улоқтириш спорт тури бўйича совет енгил атлетикачиси. СССРда хизмат кўрсатган спорт устаси, СССРда хизмат кўрсатган мураббийи (1980), РСФСРда хизмат кўрсатган спорт мураббийи (1991), Россия Федерациясида хизмат кўрсатган жисмоний тарбия ходими. Станислав Возняк мусобоқаларда Москванинг "Буревестник " ва „ССКА“ спорт жамоалари билан қатнашган[1].

Станислав Владимирович Возняк
Шахсий маълумотлари
Фуқаролиги SSSR bayrogʻi СССР → Rossiya bayrogʻi Россия
Таваллуд санаси 2-феврал 1935-йил
Самарқанд
Фаолият йиллари 1952—1964
Спорт
Қайси спорт Босқон улоқтириш
Клуби ССКА, Буревестник
Мураббий(лар)и П.Л.Лимар

Ҳаёти

Станислав Возняк 1935-йил 2-февралда Самарқандда туғилган. У ўрта мактабни тамомлагач 1952-йилдан бошлаб Краснодар ўлкасининг Апшеронск шаҳрида енгил атлетика билан шуғуллана бошлади. 1958-йилда Ленин номидаги Давлат марказий жисмоний тарбия институтини (ГТСОЛИФК) тамомлаган. Унинг мураббийи П.Л.Лимар бўлган.

Станислав Возняк 1958—1964-йилларда енгил атлетика бўйича СССР миллий терма жамоаси аъзоси бўлган. 1966-йилда аспирантурани тугатиб, педагогика фанлари номзоди илмий унвонини олган. Номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган. Кейинчалик у Бутунроссия жисмоний тарбия ва спорт илмий-тадқиқот институтининг (ВНИИФК) енгил атлетика бўлимини бошқарган[2]. „Босқон улоқтириш“ китоби муаллифи ҳисобланади.

Станислав Возняк Куба, Ироқ, Чилида мураббий бўлиб ишлаган, шунингдек Аргентинадаги Халқаро енгил атлетика федерасиялари ассосиасияси Жанубий Америка тараққиёт марказида ўқитувчи бўлган[1].

1974-йилдан 1991-йилгача 18 йил давомида босқон улоқтириш бўйича СССР терма жамоаси катта мураббийи, 1989-йилдан 1991-йилгача РСФСР терма жамоаси бош мураббийи, 1992-йилдан 1994-йилгача Россия Федерацияси енгил атлетика терма жамоаси босқон улоқтириш гуруҳининг катта мураббийи бўлган. ИААФ ва Россия Олимпия қўмитасининг бир қанча мукофотлари билан тақдирланган.

Мукофотлари

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 „Возняк Станислав Владимирович | Спорт-страна.ру“ (ру). 2019-йил 22-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 22-август.
  2. ↑ „Поздравляем! - Новости - РусАтҳлетиcс“. www.русатҳлетиcс.cом. 2019-йил 22-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 22-август.

Ташқи ҳаволалар