Star Chamber akademiyasi
Стар Чамбер Академияси – Ислом миллати (НОИ) томонидан бошқарилган мактаб бўлиб, Лондоннинг Ҳаммерсмитҳ ва Фулҳам туманида жойлашган эди.
1998-йилда мактабда 5-6 ёшдаги 60 нафар ўқувчи таълим олган. Шепҳерд’с Бушдаги Симба ҳамжамияти марказида жойлашган мактабда Буюк Британиянинг тан олинган таълим дастури билан бир қаторда Африка тарихи, қора танли тарихий шахслар тарихи ва Ислом миллати амалиётлари ўргатилган. Симба марказига эгалик қилувчи Ҳаммерсмитҳ ва Фулҳам кенгаши мактабга марказни тарк этишни буюрган. Бундан ташқари, Таълим вазирлиги мактаб вазирлик рўйхатидан ўтмаган тақдирда уни ёпиш билан таҳдид қилган[1]. Ислом миллати тарафдорлари мактабни чиқариб юбориш ва ёпиш таклифларига норозилик билдиришган. 1999-йилга келиб ҳам мактаб ҳамжамият марказидан чиқариб юборилмаган ва белгиланган муддатдан олдин вазирлик рўйхатидан ўтган[2]. Бироқ, мактаб энди фаолият юритмайди[манба керак].
Манбалар
- ↑ "Блаcкс-онлй счоол фигҳц cлосуре ордер." Тҳе Индепендент. Якшанба 13-декабр 2009-йил
- ↑ "Натион оф Ислам счоол авоидс cлосуре тҳреат." ББC. Чоршанба 9-июн 1999-йил