Staraplanina
Старапланина (болгар тилида — кекса тоғ), Болқон тоғлари — Болгариядаги тоғ тизмаси. Ғарбдан шарққа 555 км га чўзилган бир неча бурмали тоғ тизмаларидан иборат. Энг баланд жойи 2376 м (Ботев тоғи). Тоғ чўққилари текис, шим. ён бағирлари ётиқ, жан. эса нисбатан тик. Сланец, гранит, оҳактош ва қумтошлардан тузилган. Карст ривожланган. Бош тизма шимолга томон Дунай текислигигача пасайиб боради. Иқлими мўтадил нам. Йиллик ёғин 800—1000 мм. Шим. ён бағрига ёғин кўп тушади. Қишда тоғлар қор билан қопланади. С.П. дан Дунай ва Марица дарёлари ирмоқлари бошланади. Ён бағирларида 1700 м баландликкача дуб, қорақайин, юқори қисмида игна баргли дарахтлар ўсади. Энг баланд қисми ўтлоқ. Фойдали қазилмалардан кўмир, мис, темир, қўрғошин, рух рудалари бор. Минерал булоқлар ва курорт кўп.[1]
Манбалар
- ↑ Файл:Натионал Энcйcлопедиа оф Узбекистан лого.пнг „Старапланина“, Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (С-ҳарфи). Тошкент: „Ўзбекистон миллий энсиклопедияси“ Давлат илмий нашриёти, 2000–2006-йиллар.
| Географияга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |