„Старгирл Интерлуде“ – канадалик қўшиқчи ва қўшиқлар муаллифи Тҳе Wеэкнд ҳамда америкалик қўшиқчи ва қўшиқлар муаллифи Лана Дел Рей ижросидаги қўшиқ. „Интерлюдия“ сифатида талқин қилинган ушбу трек Тҳе Wеэкнднинг учинчи студиявий албоми – Старбой (2016) таркибига киради. Трек номи албомдаги бош қаҳрамон – Старбой номига бевосита ишора бўлиб, матнда унинг аёлий муқобили – Старгирл образи тасвирланади. Қўшиқ Тҳе Wеэкнд ва Лана Дел Рей томонидан Мартин „Доc“ МcКинней ҳамда Лабринтҳ билан ҳамкорликда ёзилган.

„Старгирл Интерлуде“
Лана Дел Рей иштирокидаги Тҳе Wеэкнд қўшиғи
Старбой албомидан
Чиқарилган санаси 2016-йил 25-ноябр
Студия Cонwай (Ҳоллйwоод)[1]
Жанр
  • алтернатив Р&Б
  • алтернатив поп
Давомийлиги 1:52
Лейбл
Қўшиқ муаллиф(лар)и
Продюсер(лар)
  • Доc МcКинней
  • Лабринтҳ
Аудио
„Старгирл Интерлуде“ ЁуТубеда

Бу қўшиқ Тҳе Wеэкнд ва Лана Дел Рей ўртасидаги тўрт ҳамкорликдан иккинчиси ҳисобланади. Ундан кейин эса Лана Дел Рейнинг бешинчи студиявий албоми – Луст фор Лифе (2017) таркибидаги, албом номига эга трек эълон қилинган[2][3].

Тарихи

2012-йилдан бери дўст бўлган Дел Рей ва Тҳе Wеэкнд бундан аввал 2015-йилда унинг Беаутй Беҳинд тҳе Маднесс албомидаги „Присонер“ қўшиғида ҳамкорлик қилишган[4]. Шундан сўнг, улар 2015-йилда бир нечта студия сессияларида яна бирга ишлашган ва бу ҳамкорлик натижасида Старбой албомидаги „Старгирл Интерлуде“ ҳамда „Партй Монстер“ трекларига асос солинган. „Партй Монстер“ қўшиғи матни Дел Рей билан бирга ёзилган бўлиб, у расмий равишда тилга олинмаган бўлса-да, вокал ижроси билан ҳам унда иштирок этган[5][6].

Тижорий кўрсаткичлари

Старбой албоми чиққанидан сўнг, сингл сифатида чиқарилмаган бир нечта қўшиқлар турли мусиқий чартларда дебют қилган. Улардан бири бўлган „Старгирл Интерлуде“ АҚШнинг Биллбоард Ҳот 100 чартида 61-ўрингача, Буюк Британиянинг УК Синглес Чарт рўйхатида эса 73-ўрингача кўтарилган. Қўшиқ, шунингдек, Биллбоард Ҳот Р&Б Сонгс чартида ҳам пайдо бўлиб, 21-ўринга чиққан[7]. 2022-йилда „Старгирл Интерлуде“нинг албомдаги яна бир трек – „Диэ фор Ёу“ билан бирга ТикТок ижтимоий тармоғида вирусли тарзда оммалашиши қўшиққа бўлган қизиқишни орттирди[8][9]. Натижада, стриминг ва сотув ҳажми ошди ва қўшиқ жой олган албом Биллбоард 200 чартининг кучли 40 талигига қайтди. Шу билан бирга, „Старгирл Интерлуде“ Спотифй платформасида энг кўп тингланган интерлюдия сифатида эътироф этилди. Бу ютуқни Тҳе Wеэкнд ўзи ҳам нишонлади[10][11][12].

Чартлар

Сертификация

„Старгирл Интерлуде“нинг сертификацияси
Ҳудуд Сертификация Сертификатланган бирликлар/сотувлар
Бирлашган Қироллик (БПИ) Платина 600,000
Бразилия (Про-Мúсиcа Брасил) Олтин 30,000
Дания (ИФПИ Данмарк) Олтин 45,000
Франсия (СНЕП) Платина 200,000
Испания (ПРОМУСИCАЭ) Олтин 30,000
Италия (ФИМИ) Олтин 50,000
Канада (Мусиc Cанада) Олтин 40,000
Полша (ЗПАВ) 2× Платина 100,000
Янги Зеландия (РМНЗ) 2× Платина 60,000
Стриминг
Греция (ИФПИ Греэcе) 2× Платина 4,000,000

Манбалар

  1. ↑ Старбой Cредиц.
  2. ↑ Давис, Сараҳ (Април 19, 2017). „Лана Дел Рей анд Тҳе Wеэкнд реуните он "Луст Фор Лифе" — листен“. Cонсеқуэнcе оф Соунд.
  3. ↑ „Лана Дел Рей Жоинс Тҳе Wеэкнд он "Старгирл Интерлуде"“. Попдуст (2016-йил 29-ноябр). 2019-йил 28-декабрда асл нусхадан архивланган.
  4. ↑ „Тҳе сургинг Р&Б/поп стар макес ҳисторй он Ҳот Р&Б/Ҳип-Ҳоп Сонгс, амонг отҳер чарт феац, инcлудинг он тҳе Ҳот 100, алл поwеред бй тҳе монстер старт оф ҳис неw албум, "Беаутй Беҳинд тҳе Маднесс."“. Биллбоард. Септембер 5, 2015.
  5. ↑ „Тҳе Wеэкнд Старбой Албум Cредиц“ (2016-йил 28-ноябр).
  6. ↑ Мартинез, Жосе. „Тҳе Wеэкнд Шуц Доwн Тролл ас Ҳе Cелебратес Стреаминг Милестонес“ (эн). Cомплех (2023-йил 9-январ).
  7. ↑ „Тҳе Wеэкнд Чарц Энтире 'Старбой' Албум он Ҳот 100“. Биллбоард.
  8. ↑ „Лирик Лагу 'Старгирл Интерлуде' милик Тҳе Wеэкнд феат. Лана Дел Рей - Сонора.ид“. www.сонора.ид.
  9. ↑ Далй, Рҳиан „Тҳе Сонгс Тҳат Трендед Ин 2022“ (2022-йил 16-май).
  10. ↑ „Трендинг Уп: Бизаррап Эес а УС Бреактҳроугҳ, Тҳе Wеэкнд Гец а Деэп-Cут Ревивал & Море“. Биллбоард. Жулй 27, 2022.
  11. ↑ „Тҳе Wеэкнд Фт. Лана Дел Рей'с 'Старгирл' Ис Ноw тҳе Мост Стреамед Интерлуде ин Спотифй Ҳисторй“. ГламоурБуфф (2023-йил 5-январ). 2024-йил 11-сентябрда асл нусхадан архивланган.
  12. ↑ тҳе Wеэкнд [@тҳеwеэкнд]. „Мост стреамед интерлуде“.
  13. ↑ "Тҳе Wеэкнд Чарт Ҳисторй (Ҳот 100)". Биллбоард. Қаралди: 2015-йил 10-сентябр.
  14. ↑ "Тҳе Wеэкнд Чарт Ҳисторй (Ҳот Р&Б/Ҳип-Ҳоп Сонгс)". Биллбоард. Қаралди: 2015-йил 10-сентябр.
  15. ↑ "Оффиcиал Синглес Чарт Топ 100". Оффиcиал Чарц Cомпанй. Қаралди: 2022-йил 5-октябр.
  16. ↑ "Оффиcиал Р&Б Синглес Чарт Топ 40". Оффиcиал Чарц Cомпанй. Қаралди: 2019-йил 1-сентябр.
  17. ↑ „Оффиcиал ИФПИ Чарц - Дигитал Синглес Чарт (Интернатионал) - Wеэк: 06/2023“. www.ифпи.гр. Қаралди: 2023-йил 26-феврал.
  18. ↑ "Ириш-чарц.cом – Дисcограпҳй Тҳе Wеэкнд". Ириш Синглес Чарт. Қаралди: 2022-йил 5-октябр.
  19. ↑ "Тҳе Wеэкнд Чарт Ҳисторй (Cанадиан Ҳот 100)". Биллбоард. Қаралди: 2019-йил 1-сентябр.
  20. ↑ „2022 34-ос саваитėс клаусомиауси (Топ 100)“ (лт). АГАТА (2022-йил 26-август). Қаралди: 2022-йил 2-сентябр.
  21. ↑ "Тҳе Wеэкнд феат. Лана Дел Рей – Старгирл Интерлуде" (нидерландча). Сингле Топ 100. Қаралди: 2022-йил 5-октябр.
  22. ↑ "Тҳе Wеэкнд феат. Лана Дел Рей – Старгирл Интерлуде". АФП Топ 100 Синглес. Қаралди: 2022-йил 5-октябр.
  23. ↑ „2022 метų клаусомиауси (Топ 100)“ (лт). АГАТА. Қаралди: 2023-йил 28-феврал.