Stark
Старк — кечпишар кузги олма нави. АҚШдан олиб келинган. Дарахти кучли усади. Барглари йирик, тўқ яшил. Апрелда гуллайди. Гуллари йирик, пуштиранг. Кинг Девид, Пармен, Симиренко каби навлардан яхши чангланади. Меваси йирик, вазни 140—160 г, юмалоқчўзиқ. Мева банди калта. Пусти юпқа, қаттиқ, силлиқ мулойим, кўкимтирсариқ, сирти қизғиш билинарбилинмас чизиклар билан қопланган. Эти оч-сариқ, қаттиқ, серсув, таъми нордонширин, хушбўй. Меваси август ойининг охирларида териб олинади. Март ойигача яхши сақланади. Паст пайвандтагларда 3—4-йили, баланд пайвандтагларда 6—7йили ҳосилга киради. Касалликлар ва зараркунандаларга чидами юқори. Меваси кам тўкилади. Ўзбекистонда ихтксослашган боғдорчилик хўжаликларида экилади.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |