Stator
Статор (инг. статор, лот. сто — тураман):
1) электр машинада — магнит ўтказгич вазифасини бажарувчи қўзғалмас қисм. Ўзак ва станинадан иборат. Ўзак лок билан изолясияланган электротехника пўлати листларидан (0,35—0,5 мм қалинликда) пакет (таҳлам) тарзида ясалади. У қуйма ёки пайвандлаб ясалган корпус — станинага маҳкамланган;
2) гидротехникада — гидроафегат массасидан нагрузкани ва сув босимини ГЕС биносига узатувчи қисм; гидротурбинаштг пойдевор қисми. У спиралсимон бетон камерали қилиб ясалади. Йирик турбиналар учун мўлжалланган С, одатда, пайвандлаб тайёрланади.
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |