„Стефания“ тортининг бир бўлаги

"Стефания" (олмонча: Стефаниэ-Торте , венг.: Стефáниа торта) — Австрия ва Венгрия торти. Бир неча қаватдан иборат ва шоколадли глазур билан қопланган ёнғоқли торт рецепти 1888-йилда Оскар Пишингер томонидан ўйлаб топилган ва ширинликка Австрия-Венгрия валиаҳд шаҳзодаси Рудолфнинг аёли, Белгия маликаси Стефания шарафига ном берилган[1][2][3]. „Добош“, „Эстерхази“ тортлари ва „Жербо“ пирожнийси билан бир қаторда „Стефания“ торти ҳам Будапешт қандолатчиликнинг фахри ҳисобланади[4].

„Стефания“ торти учун бисквит хамиридан майдаланган бодом қўшиб, камида учта корж пиширилади. Коржларга буғда эритилган шоколад ва ёғли крем суртиб, устма-уст тахланади. Торт шоколадли глазур билан безатилади[5] ва устидан какао сепилади[6].

Манбалар

Адабиётлар

  • „Торт «Стефания»“, 500 видов домашнего печенья: Из венгерской кухни, 400000 экз, Ужгород: «Карпати», 1987 — 130-бет.