Стефано Сенси (талаффузи: Стефано Сенси) (1995-йил 5-августда туғилган) — италиялик футболчи. Стефано Сенси А Серия вакили „Монза“ клуби таркибида ярим ҳимоячи сифатида ўйнайди. Стефано Сенси халқаро миқёсда Италия миллий футбол терма жамоаси сафида тўп суради.

Стефано Сенси
Сенси 2019-йил
Шахсий маълумот
Таваллуд санаси 1995-йил 5-август (1995-08-05) (31 ёш)[1]
Таваллуд жойи Урбино, Италия[1]
Бўйи 1.68 м[2]
Амплуаси ярим ҳимоячи
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Монза
Рақами 12
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
2001—2007 Урбаниа
2007—2010 Римини
2010—2013 Cесена
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2013—2016 Cесена 17 (3)
2013—2015 → Сан Марино (ижара) 59 (10)
2016—2020 Сассуоло 61 (5)
2016 → Cесена (ижара) 14 (1)
2019—2020 → Интер Милан (ижара) 12 (3)
2020 Интер Милан 27 (0)
2022 → Сампдориа (ижара) 11 (1)
2022 → Монза (ижара) 11 (2)
Миллий терма жамоа
2012

Италиянинг 17 ёшгача

бўлган ўсмирлар терма жамоаси
1 (1)
2015

Италиянинг 20 ёшгача

бўлган ўсмирлар терма жамоаси
3 (0)
2018 Италия миллий футбол терма жамоаси 9 (3)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)
(2022-йил 23-октябр 09:57 (утc) учун)

Стефано Сенси ўз фаолиятини 2013-йилда Италиянинг „Cесена“ клубида бошлаган. Кейинчалик, Стефано Сенси 'Сан Марино" клубига ижара шартномаси асосида қабул қилинган. Стефано Сенси 2016-йилнинг январида „Сассуоло“ клуби билан шартнома имзолади ва мавсумнинг қолган қисмида янги клуб томонидан „Cесена“ клубига ижарага берилди. Стефано Сенси 2016-йилнинг ёзида „Сассуоло“ клубининг футболчисига айланди. Стефано Сенси 2019-йилнинг ёзида Миланнинг „Интер“ клубига ижарага берилган. Шундан сўнг, 2020-йилда Стефано Сенси „Интер“ клуби билан доимий равишдаги шартномани имзолаган. „Интер“ клуби Стефано Сенсини 2022-йилда „Сампдориа“ клубига ва „Монза“ клубига ижарага берган эди.

Халқаро ўйинлардаги фаолияти

Стефано Сенси Италиянинг 17 ёшгача бўлган ўсмирлар терма жамоаси сафида халқаро майдонда Италия шарафини ҳимоя қилган. Стефано Сенси бу терма жамоа сафида бир марта майдонга тушган. Стефано Сенси, шунингдек, 2015-йил 7-октябрда Полшанинг 20 ёшгача бўлган ўсмирлар терма жамоасига қарши ўйинда (2:2) Италиянинг 20 ёшгача бўлган ўсмирлар терма жамоаси сафида майдонга тушиб, ўзининг терма жамоа сафидаги дебют ўйинини ўтказган.

2018-йил 20-ноябрда Стефано Сенси Генкда бўлиб ўтган АҚСҲ миллий футбол терма жамоаси устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган ўртоқлик ўйинида асосий таркибда майдонга тушиб, Италия миллий футбол терма жамоаси сафида дебют қилди[3]. 2019-йилнинг 26-мартида Стефано Сенси 2020-йилги УЭФА Европа чемпионати саралаш баҳаслари доирасидаги ўйинда Лихтенштейн миллий футбол терма жамоаси устидан 6:0 ҳисобида ғалаба қозониб, миллий терма жамоадаги илк голини киритишга муваффақ бўлди[4].

Ўйин услуби

Стефано Сенси фаолияти давомида ҳужумкор марказий ҳимоячи, марказий ҳимоячи, ярим ҳимоячи позицияларида ҳаракат қилган. Стефано Сенси ўзининг яхши техникаси, тезлиги, тўпни назорат қилиши, иккала оёғида ҳам бир хилда ўйнай олиши, тўпни ҳужум чизиғига аниқ етказиб бериши билан ажралиб турган. Аллақачон ўз авлодининг энг истиқболли италиялик ёш футболчиларидан бири сифатида эътироф этилган Стефано Сенси йирик клубларнинг эътиборини тортган. Стефано Сенсининг ўйин услуби, ҳаракатчанлиги ва кичик бўйи туфайли Марcо Верратти ва Андреа Пирло каби футболчилар билан таққосланган. Сенсини Италия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Манcини қуйидагича таърифлаган: „… техник жиҳатдан иқтидорли ва тезкор ҳамда яхши характери бор спортчи“[5][6][7][8][9][10][11]. Қобилиятига қарамай, Стефано Сенси фаолияти давомида кўпинча жароҳатлар билан курашган[12].

Фаолият статистикаси

Клуб

Клуб Мавсум Лига Италия кубуги Минтақа Бошқа Умумий
Дивизия Ўйин Голлар Ўйин Голлар Ўйин Голлар Ўйин Голлар Ўйин Голлар
Сан Марино (ижара) 2013—2014 Про Лига 26 2 — — 2 0 28 2
2014—2015 33 8 — — 2 1 35 9
Умумий 59 10 — — 4 1 63 11
Cесена 2015—2016 Б Серия 31 3 1 0 — 1 0 33 3
Сассуоло 2016—2017 А Серия 16 1 1 0 2 0 — 19 1
2017—2018 17 2 2 0 — — 19 2
2018—2019 28 2 2 0 — — 30 2
Умумий 61 5 5 0 2 0 — 68 5
Интер Милан (ижара) 2019—2020 А Серия 12 3 3 0 4 0 — 19 3
Интер Милан 2020—2021 А Серия 18 0 2 0 1 0 — 21 0
2021—2022 9 0 1 1 2 0 0 0 12 1
Умумий 39 3 6 1 7 0 0 0 52 4
Сампдориа (ижара) 2021—2022 А Серия 11 1 — — — 11 1
Монза (ижара) 2022—2023 А Серия 11 2 1 0 — — 12 2
Умумий 212 24 12 1 9 0 5 1 238 26

Халқаро

Терма жамоадаги ўйинлар ва голлар
Миллий терма жамоа Йил Ўйинлар сони Голлар сони
Италия миллий футбол терма жамоаси 2018 1 0
2019 3 1
2020 2 1
2021 2 1
2022 1 0
Жами 9 3

Манбалар

  1. ↑ 1,0 1,1 „Стефано Сенси“ (италянча). Эуроспорт. Қаралди: 19-ноябр 2015-йил.
  2. ↑ Франcесcо Одди. „Парла Сенси, мр 10 милиони: "Хави л'идоло. Ио эреде ди Верратти? Ла статура è қуэлла"“ [Сенси, Мр 10 миллион, сайс: "Хави си мй идол. Ме, Верратти'с ҳеир? И'м ҳис ҳеигҳт"] (италянча). Ла Газзетта делло Спорт (18-ноябр 2015-йил). Қаралди: 19-ноябр 2015-йил.
  3. ↑ „Политано бреакс тҳе иcе фор Италй“. Фоотбалл Италиа (20-ноябр 2018-йил).
  4. ↑ „Эуро 2020: Италй ҳит Лиэчтенстеин фор сих“. Фоотбалл Италиа (26-март 2019-йил).
  5. ↑ Гиованни Cапуано. „Чи è Стефано Сенси, ил нуово Верратти че фа импаззире ле биг“ (италянча). Панорама (17-ноябр 2015-йил). Қаралди: 19-ноябр 2015-йил.
  6. ↑ Блаир Неwман. „Тҳе 50 бест ёунг фоотбаллерс ин Италй“. Тҳе Гуардиан (24-январ 2017-йил). Қаралди: 15-феврал 2017-йил.
  7. ↑ „Сассуоло, Сенси cонфесса л'эмозионе. "Гранде пассо, ми фарò троваре пронто"“ (италянча). Ла Газзетта делло Спорт (28-июн 2016-йил). Қаралди: 31-октабр 2017-йил.
  8. ↑ Марcо Росси. „И МАТУРАНДИ - Стефано Сенси“ (италянча). ТуттоCесена.ит (10-октабр 2012-йил). Қаралди: 31-октабр 2017-йил.
  9. ↑ Луcа Ди Леонардо. „Фантаcалcио, Огги ти пресенто...СТЕФАНО СЕНСИ“ (италянча). ТуттоМерcатоWеб.cом (9-июл 2016-йил). Қаралди: 31-октабр 2017-йил.
  10. ↑ Даниэле Триоло. „ПМ – Милан форте су Сенси, ла Жувентус си дефила“ (италянча). www.пианетамилан.ит (21-ноябр 2015-йил). 18-март 2018-йилда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 17-март 2018-йил.
  11. ↑ Пандей. „Италй'с мидфиэлд ренаиссанcе“. Фоотбалл Италиа (10-октабр 2019-йил). Қаралди: 30-январ 2020-йил.
  12. ↑ „Неw мусcулар инжурй фор Сенси“. www.фоотбалл-италиа.нет (18-феврал 2021-йил). Қаралди: 2-май 2021-йил.