Stefenson
Стефенсон, Стивенсон (Степҳенсон) Жорж (1781.9.6, Уайлем, Нортамберленд — 1848.12.8, ТептонХаус, Честерфидд) — инглиз конструктори ва ихтирочиси. Паровозлар қуриш билан шуғулланган. 1814-йил ёрдамчилари Р. Тревитик ва Ж. Стила билан биринчи паровоз "Блюхер"ни яратди, 1829-йил мукаммалроқ "Ракета" паровозини ясади. 1823-йил Англия (Нюкасл) да биринчи паровозсозлик заводига асос солди. У биринчи темир йўл линияси (СтоктонДарлингтон) қурилишига бошчилик қилди. Дунёда биринчи бўлиб темир йўл техникасига доир масалалар: темир йўл кўприклари ва бошқа сунъий иншоотлар қуриш, тош таянчлар устига темир релслар ўрнатиш ва бошқа масалаларни ҳал қилган.
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |