Стеффен Баумгарт (1972-йил 5-январда туғилган) — немис футбол мураббийи ва собиқ футболчиси[1].

Стеффен Баумгарт
Баумгарт 2021-йилда
Шахсий маълумот
Таваллуд санаси 1972-йил 5-январ (1972-01-05) (54 ёш)
Таваллуд жойи Ростоcк, Германия
Бўйи 1.78 м
Амплуаси Ҳужумчи
Клуб маълумоти
Жорий клуб
1. ФC Кöлн (мураббий)
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
1980—1988 Дйнамо Ростоcк-Митте
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
1988—1991 ПСВ Счwерин 58 (19)
1991—1994 СпВг Аурич 92 (51)
1994—1998 Ҳанса Ростоcк 118 (26)
1998—1999 ВфЛ Wолфсбург 32 (5)
1999—2002 Ҳанса Ростоcк 67 (6)
2002—2004 Унион Берлин 64 (22)
2004—2008 Энергиэ Cоттбус 76 (6)
2008 1. ФC Магдебург 13 (3)
2008—2009 Германиа Счöнеиче 15 (3)
Бошқарган клублари
2009—2010 1. ФC Магдебург
2015—2016 Берлинер АК 07
2017—2021 СC Падерборн
2021- 1. ФC Кöлн
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Футболчилик фаолияти

Ҳужумчи Баумгарт профессионал фаолиятини 1995-йилда Ҳанса Ростоcкда бошлаган. Икки йиллик танаффус билан ФC Ҳансада олти йил ўтказди ва 185 ўйинда 32 гол урди. 2002-йилда Унион Берлинга кўчиб ўтди ва икки йил ўйнади. 2004-йилда клуб 2. Бундеслигада 17-ўринни эгаллади.

2004-йилда Баумгарт текинга Энергиэ Cоттбусга ўтди. Жамоадаги биринчи мавсумида 2. Бундеслига чемпионлигини қўлган киритишди ва 2006-йилда Бундеслигага кўтарилди. Кейинги мавсумда Баумгарт асосий жамоада деярли ўйнамади ва 2008-йил 3-январда клуб ва футболчи шартномани ўзаро бекор қилишга келишиб олдилар. 22-январ куни Регионаллига Норд вакили 1. Магдебург ФК Баумгарт билан 2008-йилнинг июнигача шартнома имзолаганини эълон қилди.

Баумгарт Бундеслиганинг 225 учрашувида 29 та гол, 2.Бундеслигада эса 142 та ўйинда 36 та гол урган. .

Мураббийлик фаолияти

2009-йилнинг 31-мартида 1. ФК Магдебургга мураббий сифатида қайтди ва мавсум охиригача шартнома имзолади[2]. Мавсум охирида унинг шартномаси узайтирилди. Баумгарт 2009-йилда ФСА-Покал ғолиби бўлди. Декабр ойи охирига келиб Магдебург юқори поғонадан ўн очко ортда қолди. 2010-йилда лига ўйинлари қайта бошланганида бир қатор ёмон натижалардан сўнг, Баумгарт март ойи охирида ишдан бўшатилди[3].

2017-йилда Баумгарт СC Падерборн билан шартнома имзолади. Клуб 2017—2018-йилги мавсумда иккинчи ўринни эгаллади ва 2.Бундеслигага қайтди[4]. 2019—2020-йилги мавсумда клуб Бундеслигада ўйнади. Падерборн мавсумни 20 очко билан сўнгги ўринда якунлади, бу эса 2020-йил июн ойида лиганинг иккинчи босқичига тушиб кетишига олиб келди[5]. Баумгартнинг Падерборн билан шартномаси 2021-йилнинг 30-июнига қадар тузилганди, аммо 2021-йилнинг апрелида Баумгарт шартномасини узайтирмаслиги маълум бўлди ва мавсум охирида клубни тарк этди[6].

2021-йил 11-май куни Бундеслига клуби 1. ФC Кöлн Баумгартни 2 йиллик шартнома асосида 2021—2022-йилги мавсумга бош мураббий этиб тайинлаганини эълон қилди[7]. Бош мураббийлигидаги биринчи ўйини Бундеслига чемпиони „Баерн“ га қарши ўртоқлик ўйини бўлиб, унда Баумгарт шогирдлари 3:2 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Тривиа

2021-йилда Баумгарт „Эин Спиэл ист эрст ворбеи, wенн дер Счиэдсричтер пфеифт унд ич ничт меҳр брüлле“ (Ҳакам ҳуштак чалмагунча ва мен бақиришни тўхтатмагунча ўйин тугамайди) деган сўзи учун Германия футбол маданияти академияси томонидан берилган „Бест Фуßбаллспруч дес Жаҳрес“ (Йилнинг энг яхши футбол сўзи) мукофотини олди.

Мураббийлик статистикаси

3-ноябр, 2022-йилги ҳолат бўйича
Жамоа Бошланиш даври Тугаш даври Натижа
Ў Ғ Д М ГФ ГА ГД Ғалаба %
1. ФC Магдебург 31.03.2009 23.03.2010 34 13 9 12 59 44 +15 038.24
Берлинер АК 07 1.07.2015 31.08.2016 41 25 11 5 74 28 +46 060.98
СC Падерборн 16.04.2017 30.06.2021 166 76 39 51 324 230 +94 045.78
1. ФC Кöлн 1.07.2021 Ҳозиргача 58 22 20 16 90 86 +4 037.93
Жами 299 136 79 84 547 388 +159 045.48

Манбалар

  1. ↑ „Баумгарт, Стеффен“ (олмонча). киcкер.де. Қаралди: 1-май 2010-йил.
  2. ↑ „Стеффен Баумгарт неуэр Траинер дес 1. ФC Магдебург“ (олмонча). 1. ФC Магдебург э.В. (31-март 2009-йил). 2019-йил 2-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 31-март 2009-йил.
  3. ↑ „Магдебург беурлаубт Траинер Баумгарт“ (олмонча). мдр.де. мдр (23-март 2010-йил). Қаралди: 23-март 2010-йил.
  4. ↑ „Падерборн феиэрт ден Ауфстиэг“. Диэ Зеит. Қаралди: 23-май 2019-йил.
  5. ↑ „Бундеслига-Абстиэг бесиэгелт: Падерборнс Ачтербаҳнфаҳрт геҳт wеитер“. киcкер.де. Қаралди: 16-июн 2020-йил.
  6. ↑ „Кларе Энцчеидунг“. сcп07.де (8-апрел 2021-йил). Қаралди: 8-апрел 2021-йил.
  7. ↑ „ФC Кöлн аппоинт Стеффен Баумгарт ас ҳеад cоач“. онефоотбалл.cом (11-май 2021-йил). Қаралди: 25-декабр 2021-йил.

Ҳаволалар